RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  9 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  24 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди Новости

Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Нефтчи" учрашуви якунланди.

"Андижон" – "Нефтчи" 0:2

09.05.2025, 18:00

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Исроил Имомназаров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР: Аскер Нажафалиев

АВАР: Ислом Азимов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: 0:1 – 11, Фарруҳ Сайфиев (Ғулом Ҳайдар Ғуломов), 0:2 – 59, Жамшид Искандеров (Аброр Исмоилов)

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 4.Исломбек Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов (11.Ислам Машуков, 84), 6.Алтин Крезиу, 7.Рустам Турдимуродов (22.Усмонали Исмоналиев, 78), 10.Илҳомжон Абдуғаниев (9.Мирзад Меҳанович, 66), 13.Сардор Азимов (23.Дониёр Абдуманнопов, 46), 18.Дамир Темиров, 32. Лука Ускокович, 33.Олег Зотеев, 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 66)

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 8.Искандар Шайқулов, 14.Абдураҳмон Комилов, 66.Миомир Журичкович

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (14.Жамшид Болтабоев, 66), 7. Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 90+3), 11.Қувондиқ Рўзиев (77.Билолхон Тошмирзаев, 77), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 32.Зоран Марушич (22.Тома Табатадзе, 78), 34.Фарруҳ Сайфиев

Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 9.Шоҳрух Гадоев, 28.Нодир Комилов, 33.Шоҳрух Ёқубжонов

Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов (86), Анвар Ғофуров (88)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. "Нефтчи"да ўзгариш бўлди.

90+2. Зарба! Томатадзе рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади, Раҳимов тўпни қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Андижон"  дарвозабонига тўпни ўйинга киритишда халақит берган Анвар Ғофуровга сариқ карточка кўрсатилди.

86. Сайфиевга нисбатан қўпол ўйнаган Абдуманнопов огоҳлантирилди.

84. "Андижон" яна бир ўзгаришга қўл урди.

80. Зарба! Раҳимов Болтабоевнинг зарбасини қайтарди.

78. "Андижон"да битта, "Нефтчи"да иккита ўзгариш амалга оширилди.

74. Марушичнинг пасидан сўнг Крезиу вазиятни йўққа чиқарди.

71. Хавфли вазият! Мезбонларнинг ён чизиқдан узатмаси Турдимуродовнинг зарбаси билан якунланди. Яқин масофадан бош билан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

66. "Андижон"да иккита, "Нефтчи"да битта ўзгариш амалга оширилди.

59. ГОЛ! Исмоилов ўнг қанотдан "Андижон" жарима майдонига ёриб кириб, марказ томон пас берди. Искандеров эса тўпни тўхтатмасдан яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

57. Зотеевнинг чап қанотдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

53. Марказда Темировга нсибатан фол ишлатилди.

49. "Нефтчи" стандарт вазиятга эга бўлди. Рўзиевнинг узатмаси қайтарилди.

46. Турдимуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Андижон"да ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Турдимуродовнинг зарбасидан сўнг Эргашев тўпни эгаллаб олди.

41. Искандеровнинг бурчакдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

38. Искандеровнинг яна бир узатмаси Убайдуллаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

37. Зарба! Исмоиловнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

36. Зарба! Сайфиевнинг пасидан сўнг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Марушич аниқ зарба йўллай олмади. 

32. ВАР "Андижон" дарвозасига белгиланиши мумкин бўлган эҳтимолий пенальтини кўриб чиқишди: қарор ўзгармади, пенальти йўқ.

31. Искандеровнинг чап қанотдан пасини Марушич зарбага айлантира олмади.

29. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди. Эргашев тўпни эгаллаб олди.

22. Зарба! Крезиунинг жаримадан йўлланган аниқ зарбасини Эргашев қайтарди.

20. Искандеровнинг бурчак узатмасини Раҳимов эгаллаб олди.

16. Абдуманнонов томонидан бурчакдан узатилган тўп ноаниқ кўриниш олди. Аут.

12. Алибоев фол ишлатди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Алтин Крезиунинг узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди.

11. ГОЛ! Фарруҳ Сайфиев марказдан узатилган тўпни тўхтатмасдан ўнг оёғида "Анижон" дарвозасига жойлаб қўйди!9. Зарба! Абдуманнонов томонидан йўлланган зарбани Эргашев қайтарди.

Бугунги ўйинга "Андижон"ни ёрдамчи мураббий Артём Петросён тайёрлади. Ҳамкасбимизнинг хабар беришича, бош мураббийликка даъвогар Максим Шацких айни дамда Андижонда, "Бобур Арена"да мазкур учрашувни кузатиб бормоқда.

2. Исмоиловнинг ўнг қанотдан узатмасини Раҳимов уриб юборди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Андижон" қизил, "Нефтчи" сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика