RU

Последние новости

15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  1 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  2 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  16 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  13 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  4

Суперлига. Олмалиқдаги ўйинда биргина гол учрашув тақдирини ҳал этди Новости

Суперлига. Олмалиқдаги ўйинда биргина гол учрашув тақдирини ҳал этди

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 9-дақиқада Аҳмедовнинг 20 метрлардан йўллаган зарабсидан сўнг тўпни Матяш ушлаб олди.  12-дақиқада Машариповнинг узоқ бурчакка айлантириб тепган тўпи озгина ноаниқ кетди.

34-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Гонсалвеш ва Черан зарба йўллаш имкониятига эга бўлишди, Драганнинг уриниши ноаниқ чиқди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошланди.

АГМКнинг уюштирган ҳужуми хавфли чиқди, якуний зарба ноаниқ кетди. Тўраевнинг тўп оширишига Трифунович зарба беришга улгурмади.

Даҳшат! Цейтлин Музаффар Музаффаров жарима майдончаси олдида тўпни қўл билан ўйнади деб ҳисоблади ва унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб майдондан четлатди. Тўп эса умуман қўлга теккани йўқ! Ҳакамнинг қўпол хатоси эвазига АГМК бир киши кам бўлиб қолди.

Бир киши кам бўлиб қолган АГМК эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур бўлмоқда. "Пахтакор" эса ҳужум қилишда давом этмоқда. Аммо ҳозирча АГМК мудофаа чизиғи анча тартибли ўйнамоқда.

"Пахтакор"нинг кетма-кет ҳужумлари ниҳоят самара берди. Драган Чераннинг тўп узатмасидан сўнг Яхшибоев бир ҳимоячини алдаб ўтди ва тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди - 0:1!

Драган Черан томонидан киритилган гол оффсайд қайд этилгани боис инобатга олинмади.

Учрашув тугади. "Пахтакор" Олмалиқдан 3 очко билан қайтади.


OKMK

Суперлига. Тур 14

12/07/2018, 21:00

1
:
0
Завершен

Пахтакор

Жасур Яхшибаев - 85'

45'
90'
26'  Музаффар Музаффаров
52'  Музаффар Музаффаров
68'  Жамшид Ҳасанов (Гулямххайдар Гулямов)
83'  Лутфулла Тураев (Зохир Пиримов)
89'  Абдукаххор Ходжиакбаров (Абдумалик Абдуллаев)
64'  Азим Ахмедов (Джамшид Искандеров)
70'  Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев)
76'  Тиаго Безерра (Жасур Яхшибаев)
85'  Жасур Яхшибаев

 

14-тур
12 июль, пайшанба
21:00.  АГМК — "Пахтакор" 0:1
Ҳакамлар
: Владислав Цейтлин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Александр Давиденко.

Гол: Жасур Яхшибоев (85, ассист: Черан)


АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Абдумалик Абдуллаев, 89), Музаффар Музаффаров, Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев (с) (Зоҳир Пиримов, 83), Владимир Бубанья, Милош Трифунович, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Жамшид Ҳасанов (Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 68), Алишер Саматов
Захира: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Зафар Полвонов, Камолиддин Мурзоев, Владислав Касминин, Ойбек Қиличев.

"Пахтакор": Элдор Суюнов, Владимир Козак, Марко Симич (с), Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Жамшид Искандеров, 64), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Тиаго Безерра (Жасур Яхшибоев, 76), Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 70)
Захира: Александр Лобанов, Жаҳонгир Аҳмадов, Егор Кримец, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев, Фаррух Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: Музаффар Музаффаров 26

Четлатиш: Музаффар Музаффаров (52)

Рейтинг: -98   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика