RU

Последние новости

23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  7 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  12 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  15 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  21 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  11 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  2 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  24

Суперлига 8 июлдан давом эттирилади. 16 ва 14-турнинг вақтлари аниқ Новости

Суперлига 8 июлдан давом эттирилади. 16 ва 14-турнинг вақтлари аниқ

Профессионал футбол лигаси “Спорт” телеканали билан келишган ҳолда Суперлиганинг 16-тури вақтлари ҳамда 14-тур беллашувларининг санаси ҳамда вақтларига ойдинлик киритиб олди.

Қайд этиш керак, 14-тур Ўзбекистон термасининг Уругвайга қарши ўйини сабаб қолдирилганди.

16-тур беллашувлари аввалдан белгилаб қўйилганидек, 8—9 июль кунлари бўлиб ўтади. Бунда об-ҳавонинг иссиқлигидан келиб чиқиб, ўйинларнинг 19:00 дан эрта бошланмаслигига эътибор қаратилган.

8 июль, якшанба

19:00  “Пахтакор” — “Бухоро” (live)
20:00  АГМК — “Нефтчи” (ёзиб олиб)
21:00  “Насаф” — “Навбаҳор” (live)
 
9 июль, душанба

19:00  “Қўқон-1912” — “Локомотив” (live)
20:00  “Сўғдиёна” — “Металлург” (ёзиб олиб)
21:00  “Бунёдкор” — “Қизилқум” (live)

Ўзбекистон Кубоги форматига кичик ўзгартириш киритилгани ҳақида маълум қилинганди. Режага кўра, чорак финал ўйинлари 12—13 июль кунлари ўтказилиши керак эди. Энди эса кубок баҳслари кузга қолдирилган:
 
1/4 финал — 17—18 сентябрь
1/2 финал — 27 сентябрь
Финал — 28 октябрь

1/4 финалга қуръа ташлаш маросими 9 июль куни бўлиб ўтади ва у “Спорт” телеканалида жонли кўрсатилади. Режага кўра, қуръа маросимига “Миллий стадион” мезбонлик қилади. Маросим “Бунёдкор” — “Қизилқум” ўйини танаффусида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини сабаб қолиб кетган 14-тур эса эндиликда 12—13 июль кунлари бўлиб ўтади (кубокнинг чорак финал учун режалаштирилган санасида).

12 июль, пайшанба
19:00  “Сўғдиёна” — “Бухоро” (live)
20:00  “Бунёдкор” — “Нефтчи” (ёзиб олиб)
21:00  АГМК — “Пахтакор” (live)
 
13 июль, жума
19:00  “Локомотив” — “Навбаҳор” (live)
20:00  “Қўқон—1912” — “Металлург” (ёзиб олиб)
21:00  “Насаф — Қизилқум” (live)

22-тургача бўлган ўйинлар тақвими эса тез орада маълум қилинади. Бунда Профессионал футбол лигаси ЎФА ҳамда МОҚ раҳбариятининг Осиё Ўйинлари бўйича талабидан келиб чиқиб, ўйинлар саналарига ўзгартириш киритади.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика