RU

Последние новости

10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  6 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  9 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  16 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  1 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  10 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  13 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  34 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  4 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  6 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15

Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси Новости

Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси

Суперлиганинг 5-турида ёрқин футбол кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Унга кўра, дарвозага "Қўқон-1912" посбони Ўткир Юсупов лойиқ кўрилди. Юсупов "Локо"га қарши ўйинда бир қатор вазиятларда ажойиб сейв қилиб жамоасини муқаррар голлардан қутқарди ва тур қаҳрамонига айланди.

Чап қанот ҳимоясига эса "Бухоро" футболчиси Санъат Шиховни қўйдик. Тур футболчисига айланган Шихов "Пахтакор" билан ўйинда жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Сабаби, Шихов икки бор дарвозага кириб кетаётган тўпни чизиқни устидан қайтариб қолди. Шунингдек, учрашув давомида жуда фаол ҳаракат қилди.

Марказий ҳимояда "Навбаҳор"нинг легионер футболчиси Томислав Пайовични муносиб кўрдик. "Насаф"га қарши ўйинда мезбонларнинг мудофаа чизиғини мустаҳкам турганига Пайовичнинг хизматлари катта бўлди.
Унга тандем сифатида "Бунёдкор"нинг тажрибали ҳимоячиси Анвар Ғофуров танланди. Ғофуров "Қизилқум"га қарши ўйинни ишончли ўтказди ва жамоаси дарвозаси даҳлсизлиги сақланишида муносиб улуш қўшди.

Ўнг қанот ҳимояси эса Мурод Холмуҳаммедов билан тўлдирилди. Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"нинг "Локомотив"га қарши кечган баҳсида нафақат пенальтидан гол урди, балки бутун ўйин давомида мудофаа чизиғини ишончли тўп суришида ўзининг катта ҳиссасини қўшишига муваффақ бўлди.

Таянч ярим ҳимоячилари сифатида Жавлон Иброҳимов ҳамда Саламат Қутибаев танлаб олинди. Бу икки ярим ҳимоячилар ушбу турда жамоаларига ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилишди. Шунингдек, Иброҳимов ва Қутибоев бутун баҳс давомида майдон марказини бошқаришда ҳам фаоллик кўрсатишди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида "Металлург" аъзоси Зафар Тўраев жорий турда рамзий терма жамоага киришга лойиқ топилди. Тўраев "Сўғдиёна" билан ўйинда жамоаси ҳужумларини бошлашда, ривожлантириш ва йўналиш беришда фаол ўйнади. Шу билан биргаликда, бир қатор вазиятларни ўзи якунлашга ҳам уринди. Айниқса биринчи бўлимда рақиб дарвозаси томон хавф солиб турган Тўраев, иккинчи бўлимда жамоасининг биринчи голини киритган Шаҳзод Шаймановга ассистентлик қилди.

Ҳужумкор вингер ролида АГМКдан Шоҳназар Норбеков танланган бўлса, қарама-қарши қанотда Шавкат Саломов қўйилди. Норбеков Фарғонадаги беллашувда жамоасининг ғалабасига энг катта ҳиссани қўшди. Айнан унинг тўп узатмаларидан сўнг АГМК кетма-кет икки бор "Нефтчи" дарвозасини ишғол этди. Шавкат Саломов эса "Пахтакор" билан ўйинда ёрқин ўйин кўрсатди. Жамоаси ҳужумларини ташкил этишда жонбозлик кўрсатган Саломов шабҳасиз тур рамзий терма жамоасига киришга лойиқ ўйин кўрсатди. Саломов аслида марказда ўйнайди, аммо рамзий терма жамоа сафида марказда ўйнайдиган футболчилар кўпайиб кетганлиги боис, нисбатан универсал саналган Саломовни ҳужумкор вингер сифатида майдонда жойлаштирдик.

Ушбу турда атига 10та гол киритилди. Шуларнинг биттаси фақатгина ҳужумчи ҳисобига ёзилди. АГМК сафидаги Вадим Чемиртан биринчи бўлимда жароҳатланган Зафар Полвоновни ўрнига тушди ва баҳс якунига қадар гол уришга ҳамда АГМК фойдасига пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Шу боисдан ҳам Чемиртан ҳужумчилар учун атига биргина ажратилган жойга ортиқча рақобатсиз жойлашди.


Демак 5-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:
Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Томислав Пайович ("Навбаҳор"), Анвар Ғофуров ("Бунёдкор"), Санъат Шихов ("Бухоро")
Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Саламат Қутибаев ("Бухоро"), Зафар Тўраев ("Металлург"), Шавкат Саломов ("Бухоро"), Шоҳназар Норбеков (АГМК)
Ҳужумчи: Вадим Чемиртан (АГМК)

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика