RU

Последние новости

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  4 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  15

Суперлига: 4-тур рамзий терма жамоаси Новости

Суперлига: 4-тур рамзий терма жамоаси

Анъанамизга мувофиқ Суперлиганинг 4-тур рамзий терма жамоасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Мазкур тур рамзий терма жамоасини 4-4-2 тактик схемасида туздик.

Қаршида "Насаф" билан ўйинда ишончли тарзда ўйнаган "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов рамзий терма жамоамиз дарвозасидан ўрин олди. "Лочинлар" мавсумдаги илк ғалабани айнан Қаршида қўлга киритишди, бунда Юсуповнинг хиссаси жуда катта бўлди. Ўзининг собиқ клуби билан баҳсда бир неча марта жамоасини голдан қутқариб қолган Ўткир бу мавсум илк бор рамзий терма жамоамиздан жой олди.

Самарқанднинг "Динамо" клуби қанот ҳимоячиси Миркомил Локаев кетма-кет иккинчи тур рамзий терма жамоамиздан ўрин олди. "Сўғдиёна" билан ўйинда ўз қанотида жуда фаол бўлган Локаевнинг тўп узатишидан кейин Қадамбой Нурметов ягона голни ургани ҳам эътиборга молик. Термизда ўтган марказий ўйинда иккала жамоанинг ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди ва ҳужумчилар гол ура олишмади. Майдон эгалари сафида Владимир Бубанья ҳаводан келган деярли барча тўпларни қайтаришга эришди. "Шерлар" таркибида эса Шерзод Аъзамов "Сурхон"нинг қарши ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатди. Ҳали ўз стадиони тайёр бўлмагани сабабли Олмалиқда ўйнаган "Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этди. Мазкур баҳсда жамоа ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев жуда фаол ўйнади ва хатто бир неча бор рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишда ҳам қатнашди.

Ярим ҳимояда бир йўла икки нафар таянч ярим ҳимоячи жой олди. "Сурхон"нинг ёш аъзоси Аброр Исмоилов "Пахтакор" билан ўйинда майдон марказида жуда яхши ва сифатли ўйнаганини таъкидлаш лозим. "Навбаҳор" вакили Абдужамол Исроилов эса Қаршида ёш "аждарлар"га қарши баҳсда муносиб ҳаракат қилди ва жамоасининг ғалаба қозонишида озми-кўпми ёрдам берди.

Кетма-кет иккинчи турда супергол уришга муваффақ бўлган Достон Ибрагимов бу мавсум илк бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Иқтидорли ярим ҳимоячи ўзининг ноодатий ҳаракатлари билан "Бухоро" ўйинларига чирой бағишламоқда. Бу футболчини ўз вақтида Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали барчамиз яхши таниймиз.

Мавсум кашфиётларидан бири бўлаётган Жасур Жалолиддинов илк бор рамзий терма жамоамиздан жой олди. 16 ёшли йигитча "Андижон" билан баҳсда фаол ўйнади ва жамоасига ғалаба келтирган голни урди. Гол ҳам оддий чиққани йўқ. Агар Жасур ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса келажакда Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиларидан бирига айланиши турган гап.

Бу турда илк бор асосий таркибда майдонга тушган "Металлург" ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев "Қизилқум"га қарши баҳсда иккита гол урди. Бу билан Абдуллаев кучлилар сафида ўзининг 99 ва 100-голларини уриб, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Амалдаги мамлакат чемпиони "Локомотив" клуби бу турда АГМК устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Ҳисобда ортда қолаётган пайтда жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи жуда ҳам муҳим аҳамият касб этди. Бикмаев кетгач "темирйўлчилар"нинг асосий ҳужумчисига айланган Абдухолиқов бу мавсум тўпурар бўлиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.


Суперлига, 4-тур рамзий терма жамоаси


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика