RU

Последние новости

15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  3 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12

Суперлига 3-тур рамзий терма жамоасидан жой олган “Андижон” футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбат Новости

Суперлига 3-тур рамзий терма жамоасидан жой олган “Андижон” футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбат

Мавсумни кетма-кет икки мағлубият билан бошлаган “Андижон” ўтган турда водий дербисида дуранг натижа қайд этди.

Мазкур учрашувда мезбонлар ҳимоячиси Усмонали Исмоналиев мудофаа чизиғида ажойиб ҳаракат қилди ва тур рамзий терма жамоасидан жой олди. Яқинда иқтидорли футболчини интервьюга таклиф қилдик ва қатор саволларга жавоб олдик.

- Усмонали сиз энди танилаётган ёш иқтидорлардан бирисиз. Келинг, дастлаб ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз?

- Андижон вилоятида туғилганман. Футболга кириб келишимга отам сабабчи бўлганлар. Улар футболнинг ашаддий ишқибози. Биринчи мураббийим Лутфулло Мажидов бўлади. Вилоят футбол академиясида ўқиб юрган кезларимда менга устозлик қилганлар.

- Профессионал футболчи бўлиш осон эмас. Айрим ҳолларда мураббийлар болаларни иқтидорини пайқай олишмайди. Сендан футболчи чиқмайди қабилидаги гаплар билан руҳиятини ва иштиёқини тушириб юборишади. Сизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганми?

- Тўғри айтасиз. Қийналган, ишончим пасайган пайтларда мураббийларим тўғри йўл кўрсатишган. “Андижон” жамоасида ўз ўрнимни топиб кетишимда Александр Хомяковнинг хизмати катта. Менга кўрсатган ёрдамларини асло унутмайман.


- Асосий таркибдаги илк учрашувингизни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Ўзбекистон Лига кубоги доирасидан ўрин олган “Насаф”га қарши учрашувда ўзимни кўрсатишим учун имконият беришди. Ўзим учун ўзгача баҳс сифатида ёдда қолган.

- “Андижон” учун чемпионат старти ўта мураккаб келди. “Локомотив”, “Насаф”. “Навбаҳор” билан учрашувларда жамоа ўйин бобида ютқазмади. Бироқ, натижа доим барча нарсадан устун бўлиб келган...

- Ҳа. Учта турда омадсизлик гирдобига тушиб қолдик. Лекин, биз хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз, ишалашда давом этишимиз лозим. Жамоада ҳамманинг ўз ўрни бор. Ўйлайманки, ижобий натижаларга эришиб турнир жадвалида муносиб поғонани эгаллашга ҳаракат қиламиз. Александр Андреевич бизни бирлаштира олди. Шахсан мен жуда кўп нарса ўргандим. Тўғри қарор қабул қилишни, сабр билан меҳнат қилишда давом этишимиз кераклигини уқтира олди.

- “Навбаҳор” билан ўйиндан олдин мураббий чиройли ўйинни унутиб натижа учун ҳаракат қилиш ҳақида кўрсатма бергани ростми?

- Беллашувга қандай тактика ва услуб танлашни мураббий ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз майдонгf чиқиб кўрсатмаларга амал қилган ҳолда тўп тепиш. Водий дербиси доим муросасиз кечган. Дурангга мос ўйин бўлди.


- Қайси ўзбекистонлик ҳимоячиларнинг ҳаракатларини кузатасиз ва ўхшашга интиласиз?

- Ўзбек футболчиларидан кўпроқ Анзур Исмоиловнинг ўйинларини томоша қиламан.

- Биринчи маошингиз қанча бўлган?

- Юз минг сўм.

- Жаҳон футболидаги энг голеадор ҳимоячи сифатида кимни эътироф этасиз?

- Серхио Рамос. Айрим ҳужумчилардан кўра кўпроқ тўп киритади.

- Таклиф бўлса қай бирини танлайсиз Япония биринчи лигаси ва Таиланд олий лигаси?

- Таиланд чемпионати ҳам яхши вариант.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика