RU

Последние новости

17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  0 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  4 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  93 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  4 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  71 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  3

Суперлига: 26-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Новости

Суперлига: 26-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 26-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Пахтакор" - "Локомотив" 1:3

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган марказий баҳс, Тошкент дербисида мухлисларга голлар-шоуси тақдим этилди.

Чемпионлик баҳсига қиёсланган мазкур ўйинда "Локомотив" кубокдаги мағлубият аламини олишга муваффақ бўлди. Расмий протоколда 11дан ортиқ мухлис келгани қайд этилган учрашувда мезбонлар битта, меҳмон "темирйўлчилар" эса 3 маротаба дарвозани ишғол этишди. Натижада Андрей Фёдоров жамоаси "Пахтакор"ни ўз уйида мағлуб этди. Шота Арвеладзе "шерлар" бошқарувига келгач "Локо" илк маротаба "Пахтакор"дан устун келди. Бунга қадар эса жамоалар ўтказган 4 беллашувнинг иккитаси "Пахтакор"нинг ғалабаси ва яна 2таси дуранг билан тугаганди. Марказий ўйин мақомидаги мазкур учрашув сўзсиз турнинг энг қизиқарли ва эътиборли тўқнашувига айланди.


Тур мухлислари - йўқ

Мухлислик қилиш маданияти ва стадионга томошабинлар ташрифи пасайиб кетгани учун ҳам мазкур номинацияни ҳеч кимга бермасликка қарор қилдик.


Тур ҳаками - Зокир Қодиров

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашувини бошқариб борган Зокир Қодиров баҳсни ҳеч қандай қўпол хатоларсиз ўтказди.

Ўйин давомида баҳсли қарорлар чиқармаган, ўйин натижасига таъсир этувчи хатоларга йўл қўймаган Қодировни тур ҳаками дея эътироф этдик.



Тур матбуот хизмати - йўқ

Тан олиш керак, клублар матбуот хизмати ҳам мавсумнинг якуний қисми яқинлашаётгани сари уйқуга кетмоқда. Уларда ҳам аввалги фаоллик, тезкорлик ва профессионаллик кўринмаяпти. Мазкур турда ҳеч бир матбуот хизмати ўз ишини юқори даражада уддалагани йўқ. Шу боисдан ҳам мазкур турда ҳеч бир клуб матбуот хизмати эътирофга лойиқ кўрилмади.


Тур иқтибоси: "Биз ҳали "Локо" билан яна учрашамиз"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин чемпионлик масаласи ҳали буткул ҳал бўлмаганини таъкидлаб, қолган жамоалар "Локо"ни таслим этишларига умид қилишини яширмади.

"Чемпионлик тақдири буткул ҳал этилгани йўқ. Биз ҳали яна "Локомотив" билан учрашамиз. Шунингдек, "Локо" олтиталикдаги қолган жамоалар билан ўзаро ўйнайди. Қайсидир жамоа улардан очко олишига умид боғлаймиз", - деди Шота Арвеладзе.


Тур голи - Хуршид Мухторов

"Насаф" ҳимоячиси Хуршид Мухторов Олмалиқда ўтган собиқ жамоасига қарши баҳсда ажойиб гол муаллифига айланди.

Собиқ жамоасини жарима зарбасидаги чиройли ва беназир гол билан сийлаган Мухторов тур голига муаллифлик қилди. Ижро ва зарба ҳамоҳанг жуда чиройли кўринишни хосил қилди.


Тур дарвозабони - Жавоҳир Илёсов

"Металлург" мазкур турда ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди.

Ғалабада эса бекободликлар дарвозасини ишончли қўриқлаган Жавоҳир Илёсовнинг ҳам хизмати катта бўлди. Айнан унинг рақиб ҳужумлари пайтида ишончли ҳаракатлари жамоа ҳисобидаги очколар сонини ошишига хизмат қилди.


Тур мураббийи - Андрей Фёдоров

"Локомотив" Суперлиганинг 26-турида "Пахтакор" меҳмони бўлган "Локомотив" муҳим баҳсда қимматли уч очкога эга чиқди.

Андрей Фёдоров бошқарувидаги "Локо" пешқадамликни мустаҳкамловчи ғалабани "Пахтакор" майдонида қўлга киритганида мураббийнинг хизмати катта бўлди. Айнан Фёдоров танлаган тактика якунда ўз мевасини берди. Шу боисдан ҳам муҳим ва марказий учрашувда ғалабани тантана қилган Фёдоров тур мураббийи сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур футболчиси - Анзур Исмоилов

"Локомотив" ҳимоячиси Анзур Исмоилов "Пахтакор"га қарши марказий баҳсда қўлга киритилган ғалабада қўшган ҳиссаси жуда катта бўлди.

Анзур Исмоилов нафақат ҳимояда тартибли ўйнади, балки ўйинга туб бурилиш ясаган ва "Локомотив"нинг устунлигини ҳисобда акс эттирган голга ҳам муаллифлик қилди. Шунингдек, Исмоилов ҳаводаги курашларда, якка-курашларда жуда фаол ва тартибли ўйнади. Шу боисдан ҳам Анзур Исмоилов тур футболчиси дея эътироф этилди.


Тур рамзий терма жамоаси (4-4-2):

Дарвозабон: Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Анзур Исмоилов ("Локомотив"), Хуршид Мухторов ("Насаф"), Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар: Шаҳзод Шайманов ("Металлург"), Никола Милинкович ("Сўғдиёна"), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев ("Локомотив"), Мурод Бобожонов ("Нефтчи")


Тўпурарлар:
1.Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 14 (9 пенальти)
2.Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 11 (2 пенальти)


Ассистент:
1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 12


Қизиқ факт: Фарруҳ Сайфиев Суперлиганинг иккинчи босқичининг барча ўйинларида гол ураётган ягона футболчи. Фарруҳ Сайфиев кетма-кет 4 турдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. "Навбаҳор" билан ўйинда бошланган мазкур голли серия, "Бухоро", "Металлург" ва "Локомотив" билан учрашувда ҳам давом этди.


Турнир жадвали

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика