RU

Последние новости

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  5 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  131 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Суперлига-2023. Энг кўп пенальти тепган клуб қайси? Энг кўп пенальти қайтарган дарвозабон ким? Новости

Суперлига-2023. Энг кўп пенальти тепган клуб қайси? Энг кўп пенальти қайтарган дарвозабон ким?

Якунига етган мавсумнинг статистикаларини беришда давом этамиз. Навбат пенальтиларга келди.

2023 йилги Суперлигада ҳакамлар жами 80та пенальти белгилашди ва ундан 61таси гол билан якунланди.

Энг кўп пенальти тепган клуб ОКМК бўлди. Олмалиқ шаҳри жамоаси мавсум давомида 9 марта пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди ва 8та гол уришга эришди. Иккинчи ўринни "Навбаҳор" эгаллади - 8та пенальти ва 5та гол. "Нефтчи", "Қизилқум" ва "Насаф" клублари 7тадан пенальти тепишди. "Олимпик" белгиланган барча пенальтилардан гол урган ягона клуб бўлди - 6тадан 6та.

Пенальтидан энг кўп гол ура олмаган клублар "Насаф" ва "Навбаҳор" - 3тадан.


Пенальти тепганлар

Клуб

Пенальти белгиланган

Пенальтидан урилган гол

ОКМК

9

 8

Навбаҳор

8

 5

Нефтчи

7

 6

Қизилқум  

7

 5

Насаф  

7

 4

Олимпик  

6

 6

Пахтакор  

6

 5

Сурхон

6

 5

Турон  

6

 4

Металлург

5

 4

Бунёдкор  

4

 3

Андижон  

3

 2

Бухоро  

3

 2

Сўғдиёна  

3

 2


Энди клуб дарвозасига белгиланган пенальтилар ҳақида маълумот берамиз. 2023 йилда Суперлигада "Қизилқум" дарвозаси томон энг кўп пенальти белгиланди - 11та. Рақиблар шундан 7тасини голга айлантиришди. Дарвозасига пенальтидан энг кўп гол урилган клуб "Сўғдиёна" бўлди - 9та. Жиззах клуби дарвозасига белгиланган барча пенальтилар гол билан тугади.

"Нефтчи", "Насаф" ва "Навбаҳор" дарвозалари томон энг кам 2тадан пенальти белгиланди.



Унинг дарвозасига тепилган пенальтилар


Клуб

Дарвозасига белгиланган пенальти

Пенальтидан урилган гол

Қизилқум

11

7

Сўғдиёна  

9

9

Турон

9

8

Пахтакор

9  

6

Металлург

6  

5

Бунёдкор

6  

3

Андижон

5

5

ОКМК

5

4

Олимпик

5

4

Бухоро

5

3

Сурхон

4

2

Нефтчи

2

2

Насаф

2

2

Навбаҳор

2

1



Пенальтини энг кўп қайтарган дарвозабонлар Санжар Қувватов ("Пахтакор") ва Суҳробжон Султонов бўлди - 3тадан. Жавоҳир Илёсов ("Қизилқум") ва Лука Кукич ("Бухоро") 2тадан пенальти қайтаришди. Артём Макосин ("Қизилқум"), Акмал Ортиқов ("Металлург"), Артём Потапов ("Сурхон") ва Ўткир Юсупов ("Навбаҳор") 1 мартадан пенальтини қайтаришди.

Раҳимжон Давронов ("Турон") қўриқлаётган дарвоза томон 9 марта пенальти белгиланди ва уларнинг барчаси гол билан тугади. Милан Митрович ("Сўғдиёна") эса 7та пенальтининг ҳеч бирини қайтара олмади.

Пенальтини энг кўп тепган футболчи Хуршид Ғиёсов (ОКМК) бўлди - 7 марта. Ярим ҳимоячи пенальтидан 6та гол урди.

Ислом Кенжабоев ("Қизилқум") бу мавсум пенальтидан 2 марта гол ура олмаган ягона футболчи бўлди. Яқинда "Насаф"га ўтган ярим ҳимоячи мавсум давомида жами 4 марта пенальти тепди.



Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика