RU

Последние новости

15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  1 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  2 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  2 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  15 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  4 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3

Суперлига-2022. 24-турнинг энг яхшилари Новости

Суперлига-2022. 24-турнинг энг яхшилари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган ўйинларга якун ясалди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

Суперлигани тарк этиб бўлган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси бу тур Қаршида меҳмон бўлишди. Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар Иван Соловьёвнинг бош билан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Шундан кейин самарқандликлар посбони Фарҳод Раҳматов гўё -"нима қилсангиз ҳам бугун менга бошқа гол уролмайсизлар", - дегандек қўриқлади дарвозасини. Соловьёв, Станоевич ва Алиқуловнинг ўйиндан берган хавфли зарбаларини бартараф этди. 64-дақиқада эса Матеус Лима томонидан ижро этилган пенальтини ҳам қайтарди. Айнан у сабаб "Динамо" "Насаф"га йирик ҳисобда ютқазмади. "Динамо" дарвозабони Фарҳод Раҳматов Championat.asia сайти талқинига кўра, 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Бу турда "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жарима майдончаси ташқарисидан чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди. ВИДЕО


ОЧЛга йўлланма берувчи ўринлар учун кураш олиб бораётган АГМК бу турда "Нефтчи" меҳмони бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлими фарғоналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса Миржалол Қосимов ўзгаришлар эвазига ўйинни ютиб кетди. Ҳа, айнан мураббий захирадан тушган футболчилар ҳар уччала голни уришди ва олмалиқликларга сафарда муҳим 3 очкони тақдим этишди. Шу куни М.Қосимов захирадан туширган Мартин Боаке 2та гол урди, Алишер Жалилов голли пас берди Элдор Бегимов гол урди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Миржалол Қосимов 24-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.


Суперлига 24-турида "Олимпик" жамоаси уйда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Ана шу учрашувнинг 15-дақиқасида "Олимпик" ярим ҳимоячиси Фарруҳ Мухторов жароҳат олди ва унинг ўрнига мажбурий ўзгариш ўлароқ Муҳаммадали Ғиёсов майдонга туширилди. Ва Ғиёсов кутилмаганда тақдим этилган имкониятдан максимал фойдаланди. У жамоаси тепган пенальтини ишлади (ундан олдин рақиб ҳимоячиси Аброр Тошқўзиевдан тўпни олиб қўйиб пенальти ишланган қарши ҳужумни бошлаб берганди), кейин Лобанов қайтарган тўпни дарвозага жойлади. Иккинчи бўлимда эса ўз дублини расмийлаштириб қўйди. Шу куни захирадан тушиб жамоасига ғалабани олиб берган Муҳаммадали Ғиёсов Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> Суперлига

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика