RU

Последние новости

16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  1 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  17 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  2 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   8 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2

Суперлига-2021. Хорижлик мураббийлар рақобати қандай кечди? Новости

Суперлига-2021. Хорижлик мураббийлар рақобати қандай кечди?

Ушбу мавсумда одатдагидек Суперлига клубларининг айримларида хорижлик мураббийлар фаолият олиб боришди

 Хўш, уларнинг ўзаро рақобатида ким ютиб чиқди? Қайси мутахассис ўзини кўрсата олди? Батафсил қуйида фикралашамиз. 


Питер Хюистра ("Пахтакор") - Нидерландиялик мутахассис "Пахтакор"даги илк бош мураббийлик мавсумида дастлаб Суперкубокда, сўнг чемпионлик учун курашда ғолиб чиқди. Олдинда эса мавсумни требл билан якунлаш имконияти мавжуд. Бунинг учун унинг шогирдлари Ўзбекистон кубогида "Насаф"ни ютишларига тўғри келади. Тўғри бунга қадар у Шота Арвеладзенинг штабида икки бор чемпионатнинг олтин медалларини қўлга киритган. Лекин мустақил бош мураббий сифатида эмаслигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унинг мураббийлигида жамоа ўз услубини йўқотмади. Ҳужумкор ва прессингга асосланган услуб остида жамоа керакли натижаларни қайд этди. 


Микаэль Секейра ("Локомотив") - Бу йил Ўзбекистон чемпионатлари тарихида илк бор португалиялик мураббий Микаэль Секейра фаолият олиб борди. Мавсум бошида "Локомотив"ни қабул қилиб олган мутахассис ўзининг европача қарашларини олиб киришга ҳаракат қилди. Бу қайсидир маънода жамоа ўйинида ҳам сезилди. Қисман бўлсада, ўз имзосини кўрсата олди. Якуний натижа Суперлигада 7 ўрин. Португалияликнинг кўпчиликнинг ёдида қолдирган ҳолати "Қўқон-1912" билан сафардаги ўйиндан кейинги айтган эътирозлари ва қаттиқ фикрлари бўлди, десак янглишмаймиз. 


Луисма Эрнандес ("Металлург") - Мавсум тугашига 3та тур қолганда Бекободнинг "Металлург" жамоасига янги мураббий тайинланди. Турнир жадвалида жон сақлаш учун курашаётган жамоа унинг қўл остида сўнгги турларни яхши ўтказди ва элитада қолди. Ўз майдонида "Турон"ни таслим қилди, Навоийда "Қизилқум" мағлуб этилди. 


Александр Хомяков ("Машъал") - Ушбу мутахассисни хорижлик демасак ҳам бўлаверади. Чемпионатимизда 10 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Александр Хомяков узоқ йиллар "Машъал"ни бошқарди. Кейинчалик "Андижон" ва "Бухоро"да ишлаб қайтган россиялик мураббий 2021 йил Суперлига стартига оз қолганда яна "Машъал"га қайтди. Жуда камтар таркибга эга муборакликлар бир неча йилдан бери асосан ўз тарбияланувчиларига таянмоқда. Бу мавсум ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ. Якуний натижа қандай бўлиши ҳақида гапиришга бироз эрта. Жамоа ҳали Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилмади. Бунинг учун 2 декабрь куни "Пахтакор" стадионида "Олимпик" қаршилигини енгишлари лозим. 


Виктор Кумиков ("Андижон") - Иккинчи даврада "Андижон"га таклиф қилинган Виктор Кумиков афсуски, жамоани Суперлигада олиб қолишни уддасидан чиқа олмади. Аслида бир қатор тарихий натижаларни қайд этганини ҳам айтиш мумкин. Дейлик Муборакда "Машъал", ўз майдонларида "Пахтакор"ни ютишди. Сафарда "Локомотив" билан дуранг ўйнашди. Бироқ бу уларга элитада қолиш учун етарли бўлмади. 

Шунингдек мавсум ўртасида "Турон"да польшалик Богуслав Баниак 2та учрашувда ишлади. Мана шу баҳсларда "Сурхон" (0:1), "Бунёдкор" (0:3)га мағлубиятга учради.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика