RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Суперлига: 11-турнинг икки учрашуви санаси ўзгарди. Сабаби нима? Новости

Суперлига: 11-турнинг икки учрашуви санаси ўзгарди. Сабаби нима?

Суперлигасининг 11-тури доирасидан жой олган “Локомотив” — “Сурхон” ҳамда “Бухоро” — “Пахтакор” учрашувлари режа бўйича 14 июнь куни бўлиб ўтиши керак эди.

Мазкур ўйинлар санаси ўзгартирилди. Эндиликда “Локомотив” иштирокидаги беллашув 15 июнь санасида, “Пахтакор”нинг Бухородаги ўйини эса 16 июнда ўтказилади.

Боиси, “Локомотив” ва “Пахтакор” клублари миллий терма жамоага уч ва ундан ортиқ футболчи бераётган жамоалар ҳисобланади. Ўзбекистон миллий термасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига пухта ҳозирлик кўриши учун ЎФА июнь ойидаги ФИФА кунларига икки эмас, уч ўртоқлик ўйини тайин қилди: 2 июнь — Туркия, 7 июнь — КХДР, 11 июнь — Сурия. Табиийки, мазкур ўйинлар ҳамда улардан кейинги тикланиш учун футболчиларга вақт керак бўлади. Шундан келиб чиқиб, ўйинлар санаси ўзгартирди.

Тақвим тузиб чиқилган бир вақтда “Локомотив” ва “Пахтакор” иштирокидаги ўйинлар алоҳида инобатга олинган бўлиб, ЎзПФЛ бу клубларнинг Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтишига умид билдирганди. Яъни, 17-18-19 июнь кунлари ОЧЛ ўйинлари бор экани инобатга олиниб, пойтахт етакчилари иштирокидаги ўйинлар 14 июнга тайин қилинганди. Шунингдек, ЎзПФЛ миллий терма жамоанинг уч учрашувда майдонга тушишини режалаштирмаганди. Клубларимизнинг халқаро ўйинлардан узилганликлари инобатга олинса, юқоридаги ўзгаришлар уларнинг режаларига таъсир кўрсатмайди, аксинча, терма футболчиларининг тикланиб олишлари учун имкон берилган бўлади.

Маълумот учун, “Локомотив” 11-турни ўз майдонида ўтказади. Миллий терма ўйинлари ҳам Тошкентда экани инобатга олиниб, учрашув 1 кун кейинги сурилди. “Пахтакор” эса Бухорога ташриф буюради, шундан келиб чиқиб, ўйин икки кун кейинга қолдирилди. Бу ерда, шунингдек, Суперлига беллашувларини трансляция қилувчи “Спорт” телеканали таклифи ҳам инобатга олиниши керак. Яъни, Навоий ва Бухородаги учрашувларнинг бир кунга тўғри келиб қолмаслиги трансляция масаласида муҳим фактор ҳисобланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика