RU

Последние новости

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  28 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  18 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Суперкубок учрашувига ОАВ вакилларининг кириш тартиби хусусида Новости

Суперкубок учрашувига ОАВ вакилларининг кириш тартиби хусусида

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади.

Мамлакат чемпиони “Локомотив” ҳамда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби АГМК жамоалари ўртасида кечадиган Суперкубок ўйини пойтахтдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва 16:00 да старт олади. Қайд этиш жоиз, учрашув “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.

Мазкур учрашувга ташриф буюриш ниятида бўлган ОАВ ходимлари 2018 йилги мавсумдаги аккредитацион карталари билан стадионга ташриф буюришлари мумкин. Шунингдек, ўтган мавсумда ПФЛда аккредитациядан ўтмаган, бироқ Суперкубок баҳсини бевосита стадиондан ёритишни истаган ОАВ вакилларига эса бир марталик аккредитацион карталар тақдим этилади. Бунинг учун ПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га 22 февраль 17:00га қадар ўз исм-фамилиянгиз ва фаолият олиб борадиган нашрингиз номини ёзиб юборсангиз етарли.  

Бир марталик аккредитацион карталар ўйинолди матбуот анжумани пайтида тақдим этилади. 2018 йилда аккредитация олган журналистлар эса “Пахтакор” стадионига ўзларида мавжуд аккредитацион карталар билан киришлари мумкин бўлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика