RU

Последние новости

16:46Роналдо: "Ҳозирги футбол жуда зерикарли"  1 15:57"Майну Англиянинг кейинги ўйинида асосий таркибда бўлишига ишончим комил"  0 15:50Копа Америка. Чили - Аргентина 0:1, Лаутаронинг ягона голи Аргентинага ғалаба келтирди  0 15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  6 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  13 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  6 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  13 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  18 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  5 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  7

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли" Новости

Суннатилла Абдуллажонов: "Дебют ўйинда гол уриш ёқимли"

Яйпаннинг "Турон" клуби ёзги трансферлар вақтида мавсумнинг биринчи қисмини "Бунёдкор"да ўтказган Суннатилла Абдуллажоновни таркибга қўшиб олди.

Футболчи "Андижон" билан дебют ўйинида фаол ўйин намойиш этди ва гол урди. 

Хабарингиз бор, сайтимиз талқинига кўра Суннатилла Абдуллажонов 13-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан мухбиримиз ушбу футболчи билан интервью ташкил этди.

- Суннатилла, "Турон" таркибига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?

- "Турон" клуби сафига қўшилишимга асосий сабаблардан бири жамоада Игорь Шквирин бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётгани бўлди десам тўғри бўлади. Игорь Анатольевич билан илгари ҳам бирга ишлаганмиз. У киши 2016 йилда Олий лигада дебют қилишимга имконият яратиб берган эди. Шу сабабли ҳамиша Игорь Шквириндан миннатдорман. Ёзги трансферлар вақтида олдимда Суперлиганинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин ҳар томонлама ўйлаб кўрган холда "Турон" вариантида тўхталдим.

- Мухлислар учун бу қизиқ, қачон ва қаерда туғилгансиз? Шунингдек, қайси клуб тарбияланувчиси ҳисобланасиз?

- Мен 1996-йилда Тошкент шаҳрида туғилганман. "Бунёдкор" академияси тарбияланувчисиман.

- "Турон" 7-рақамли либосда ҳаракат қилаяпсиз, бу ўзингизнинг танловингизми?

- Ҳа, бу рақамни ўзим танладим, 7-рақамни ёқтираман.

- Дебют ўйинида киритган голингиз билан табриклаймиз. Шунингдек сайтимиз талқинига кўра, 13-тур рамзий терма жамоасига киритилдингиз. Таасуротлар қандай?

- Табрик ва эътибор учун катта раҳмат! Аввало "Турон" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабига менга ишонч билдирганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Дебют ўйинда гол уриш жуда ёқимли. Шунингдек тур рамзий терма жамоасига лойиқ топилганим менга қўшимча иштиёқ беради.

"Андижон" билан ўйинда гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшмоқчи эдим. Гол уришга эришдим, лекин афсус ғалабани сақлаб қола олмадик.

- Келажакдаги мақсад ва режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда жорий мавсумда "Турон" олдига қўйилган вазифани бажаришга ёрдам бериш асосий мақсадим ҳисобланади. Ҳар бир ўйинда астойдил ҳаракат қилган холда жамоанинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Келажакда эса миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушиш, шунингдек легионер мақомида ўйнаш мақсадларим бор.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика