Сульшер: "Роналдунинг МЮга қайтиши хато бўлди"
20 сен 2023 20:16
Новости
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"га иккинчи трансфери ҳақида гапирди.
"Бу қарорни рад этиш жуда қийин эди ва мен буни амалга оширишимиз керак, деб ҳис қилдим, лекин бу нотўғри бўлиб чиқди. У шартнома имзолаганида, "Олд Траффорд"да "Ньюкасл" билан ўйинда дубль қилди ва мухлислар буни тўғри танлов дея ҳисоблай бошлашди. Криштиану ўша лаҳзада ҳамон дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири эди.
Аммо кейин бизни ҳал қилувчи давр кутарди: "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Тоттенхэм", меҳмонда "Лестер". Кейин "Челси", "Арсенал" ва Чемпионлар Лигаси ўйинлари. Ҳаммаси режамиздагидек бўлмади. Жамоада ҳамма нарса биргаликда ҳал этилиши керак. Аммо ишимиз юришмаганида, баъзи футболчилар ва уларнинг эголари биринчи ўринга чиққани ойдинлашиб қолди", – деди мутахассис.
Роналду иккинчи марта 2021 йилнинг ёзида "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтди. Португалиялик футболчи МЮ жамоасини 2022 йилнинг ноябрида эркин агент сифатида тарк этди.
Комментарии