Сульшер: "Ўйинчилар ҳеч қачон қандай формани эгниларида кийиб юришганини унутмасликлари керак"
08 фев 2019 15:03
Новости
Сульшер: "Ўйинчилар ҳеч қачон қандай формани эгниларида кийиб юришганини унутмасликлари керак"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиб турган Оле-Гуннар Сульшер ўз ишидан рохат олаётганини айтиб ўтди.
"Қаерда бўлишидан қатъи назар ўсишни истайдиган ўйинчилар билан ишлашни ёқтираман.
Улар билан гаплашишни, уларга ёрдам беришни ва ўз қарашларим билан ўртоқлашишни хуш кўраман.
Ғалаба қозониш йўлини топа олиш керак. Нафақат мен, балки Майк (Фелан), Киран (Маккена) ёки Майкл (Кэррик) уларга олдиндан тушунтириб беришади.
Майк билан бирга жамоага келдик ва ўйинчилар ишончни, уларга ишонишимизни ҳис қилишларини хоҳлаймиз. Чунки, аслида ҳам шундай.
Улар шу ерда, чунки улар ўзгача. "Манчестер Юнайтед" ҳеч қачон алоҳида ҳислатлари йўқ ўйинчиларни сотиб олмайди.
Улар ҳеч қачон қандай формани эгниларида кийиб юришганини унутмасликлари керак", - деди Сульшер.
Комментарии