Сульшер: "Мактомини - шунчаки жангчи"
10 янв 2021 10:42
Новости
Сульшер: "Мактомини - шунчаки жангчи"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Кубоги доирасида "Уотфорд"га гол урган Скотт Мактомини ҳақида гапирди.
"Скотт яхши мавсумни ўтказмоқда. У майдонда вахший футболчига айланиб бормоқда. Унинг "жарима майдончасидан жарима майдончасига" позициясида ўйнай олишини яхши биламиз. Скотти стандарт вазиятлардан кейин кўпроқ гол уриши керак эди. Бугун ҳам унинг гол урганидан хурсандман.
Мактомини биз талаб қилган барча вазифаларни бажармоқда. Унга сардорлик боғичини бериб, бунга бўладиган реакцияси қандай бўлишини кутгандик. У бугун ажойиб ўйин кўрсатди", - деди Сульшер.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии