RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Суҳроб Неъматов: "Очилиш учрашувида мухлисларимизни хурсанд этишимиз шарт эди" Новости

Суҳроб Неъматов: "Очилиш учрашувида мухлисларимизни хурсанд этишимиз шарт эди"

Кеча Эдгар Гесс бошчилигидаги "Бухоро" ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилиб чемпионатни ғалаба билан бошлади.
Феруз Бобоқуловнинг ўйинда киритган ягона голи бухороликларга қимматли уч очкони келтирди. Учрашувдан сўнг жамоа сардори Суҳроб Неъматовдан блиц-интервью олдик.

- "Нефтчи" билан ўйин чемпионатнинг очилиш баҳси бўлгани учун ҳам илк учрашувда мухлисларимизни фақат ғалаба билан хурсанд қилишимиз керак эди. Буни жуда яхши ҳис этгандик. Худога шукур, ўз майдонимизда чемпионатни омадли бошладик  дея гап бошлади Суҳроб Неъматов.

- Биласизми шу куни майдоннинг холати ҳар иккала жамоага ҳам панд берди. Чунки бундай майдонда комбинацион ўйин намойиш этиб бўлмасди. Тўпни назорат қилиш ҳам осон эмас. Шу боис ташаббус тўлиқлигича бир жамоа томонида бўлди деб бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, тенг курашлар остида кечган баҳсда Бухоро ғалаба қозонди.

 - "Нефтчи"нинг ҳам ўйини ёмон таассурот қолдирмади. Бу жамоа таркибида маҳоратли ўйинчилар талайгина. Янгитдан шакллантирилган клуб кейинги турларда ўзини кўрсатади деб ўйлайман.

- Кейинги турни яна ўз майдонимизда ўтказамиз. Энди бу сафар "Навбаҳор"ни қабул қиламиз. Бўлажак ҳам биз учун осон кечмаслиги турган гап. Лекин биз шунга қарамай фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Ўзингизга яхши маълумки, "Бухоро" таркиби ҳам бу йил деряли янгитдан шакллантирилди. Ҳозирча футболчилар билан бир-биримизни тўлиқ тушуниб кетдик дейиш қийин. Бу вақтинчалик холат менимча. Чунки ўйиндан-ўйинга мураббийимиз истаётган даражага чиқамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика