RU

Последние новости

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  122 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  8 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Суҳроб Иззатов: "Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди" Новости

Суҳроб Иззатов: "Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди"

Суперлига 21-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – АГМК учрашувида томонлар дурангга имзо чекишди.

Дастлаб 63-дақиқада мезбонлар таркибида Суҳроб Иззатов ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай, Сардор Раҳмонов мувозанатни тиклади. Учрашувдан сўнг Суҳроб билан боғланиб, унинг таассуротларига қулоқ тутдик. 

"Биз ғалаба учун майдонга тушгандик, - дея гап бошлади Иззатов. Аммо фикримча қайд этилган ҳисоб адолатли бўлди. Иккала жамоа ҳам кўплаб вазиятлар яратган бўлса-да, ундан фойдалана олмади ва кучлар тенг келди. Бугун икки жамоа ҳам охирги дақиқаларгача ғалаба учун майдонга чиққанлигини кўрсатди",- дейди Суҳроб Иззатов.

- “Насаф”дан учралган йирик мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилдими?

-  Қаршида учралган мағлубиятни аллақачон унутганмиз. Ўша баҳсда қўлимиздан келганча ўйнадик. Афсуски, омад етишмади ва йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Бугун буни унутиб, майдонга тушдик. 

- Мавсумнинг қолган ўйинларидан нималарни кутмоқдасиз?

- Энди ортга йўл йўқ. Шу туфайли қолган ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳам очколаримиз сонини кўпайтириб олиш учун майдонга тушамиз. Кейинги турлардаги рақибларимиз ҳам кучли. Осон ўйинни ўзи қолмаган. Шундай бўлса-да, “Бунёдкор” курашишда ва очко йўқотмасликка интилади. 

- Жамоангиз мавсумни нечанчи ўринда тугатишни режалаштирган?

- Мавсум бошида олдимизга чемпионлик вазифаси қўйилганди. Керагидан ортиқ очколарни бой берганимиз учун ҳам юқорида белгиланган вазифадан узоқлашиб кетдик. Шунга қарамай, мавсумни кучли учликда тугатишга интиламиз. Бу борада бизда имконият бор.

- АГМКга қарши кечган ўйинда кўплаб етакчи футболчилар “Бунёдкор”га ёрдам бера олишмади. Уларнинг ўрни билиндими?

- Албатта, етакчи ўйинчилар йўқлиги билинди. Бугун Лутфулла Тўраев, Фарррух Икромов, Миржаҳон Мираҳмадов ва Расул Йўлдошев каби жамоадошларим ёрдам бергани йўқ. Табиийки, бу бизнинг ўйин услубимизга таъсир қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика