RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Суҳроб Бердиев: “Темурхўжа Абдухолиқов йил футболчиси, Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлса керак” Новости

Суҳроб Бердиев: “Темурхўжа Абдухолиқов йил футболчиси, Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлса керак”

Олий лига баҳслари ўз ниҳоясига етганидан сўнг жамоалар қишки таътилга чиқиб кетишди.

Айрим клубларимиз мавсумга тайёргарликни 15 декабрдан бошласа қолган жамоалар 20 декабрда машғулотларга киришади.

“Бу йилги чемпионат мен учун бир текисда ўтмади. Биринчи даврада “Пахтакор” жамоасида ҳаракат қилдим. “Шерлар” таркибидан кетганимнинг ҳам ўзига яраша айрим сабаблари бор. “Пахтакор”га келганимда жамоа футболчилари мени яхши кутиб олишди. “Пахтакор” клубида ўз ўйинимни топа олмадим, деб ўйлайман. Уларнинг ўйин услубига мослаша олмадим.

Шунинг учун ҳам иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига кўчиб ўтдим. У ерга мени Нўъмон Ҳасанов чақирди. Чунки ушбу мураббий мени қандай кучга эга эканлигимни билар экан. Иккинчи даврада “Қўқон-1912” клубиига Нўъмон  Ҳасанов келганидан сўнг жамоанинг ўйини яхши томонга ўзгара бошлади. Янги футболчилар жалб қилинди. Сербиядан иккита легионер футболчи клубга таклиф этилди.

Бу йилги чемпионатимиз анча қизиқарли тарзда ўтди. Йил футболчисини алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Менимча йил футболчисига “Локомотив” клубидан Темурхўжа Абдухолиқов, “Пахтакор”дан Жалолиддин Машарипов ва “Бухоро” жамоасидан Шавкат Саломов йил футболчиси номига сазовор, деб ўйлайман.

Мураббийларга келадиган бўлсак, “Насаф”дан Рўзиқул Бердиев, “Бухоро”дан Жамшид Саидов ва “Қўқон-1912” клубидан Нўъмон Ҳасанов йилнинг энг яхши мураббийлари, бўлса керак", - дейди Суҳроб Бердиев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика