RU

Последние новости

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

Стоурбридждан Мадридгача: Жуд Беллингемга айланиш (мутолаа учун) Новости

Стоурбридждан Мадридгача: Жуд Беллингемга айланиш (мутолаа учун)

Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи ҳақида гаплашамиз.

"Қироллик клуби" Дортмунднинг "Боруссия"сидан Жуд Беллингем билан шартнома имзолаган ҳолда ушбу ёздаги энг шов-шувли трансферлардан бирини амалга оширди. Битим нархи бонусларсиз 103 млн еврони ташкил этди. "Қаймоқранглилар" ёш ўйинчилардан пулни аямайди ва уларга ишонч билдиришдан қўрқмайди. Бундан ташқари, ҳамкорлик бўйича қарор икки томондан чиқди. Англиялик 20 ёшидаёқ юқори баҳоланмоқда ва бунга сабаблар бор.

Жуднинг футбол ҳаёти Стоурбридждан бошланди ва у тумандаги маҳаллий жамоада ўйнади. Аммо, бу узоқ давом этмади. Беллингемни 8 ёшида "Бирмингем" академиясига қабул қилишди, Жуд у ерда тезлик билан ўсди ва ривожланди. Футболчи 14 ёшидаёқ U-18 жамоасида ўйнарди. Барчага ўйинчининг етуклик ва қатъиятни намойиш этиб, ўз ёш гуруҳидан олдинлаб кетгани сезилиб турарди.

Кескин, тез ва техник жиҳатдан кучли Жуд жамоадаги ўз шерикларидан ўтиб кетди. У 15 ёшида U-23 жамоасида ўйнарди. 10та ўйиндаги учта гол ёшларнинг ўсишини кузатаётган мутахассисларнинг эътиборидан четда қолмади. Беллингем мактабда ўқиб юргандаёқ "Бирмингем"нинг асосий жамоасида ўйнашни бошлади. У "Сток Сити"га қарши ўйинда дебют қилди ва унда захирадан майдонга тушди. "Кўклар" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишаётганди, аммо академия тарбияланувчиси ўйинни ўзгартириб юборди ва ғалаба голини урди – 2:1.



Жуд аввалига чап вингер позициясида ўйнади, аммо вақт ўтиши билан ярим ҳимоя марказида пайдо бўлди. Ажойиб ўйинлари унга 2019 йилнинг ноябрида EFL'нинг энг яхши ёш ўйинчиси номини берди. Беллингем ҳозирги позициясида унинг биринчи бўлиб майдон марказида ўйнаши яхшироқлигини айтган мураббий Пеп Клотет туфайли ўйнамоқда.

У "Бирмингем"нинг биринчи жамоасида фақатгина ярим мавсум ўйнаган бўлса ҳам, 2020 йилнинг қишида трансфер бозорида ўйинчига катта қизиқиш бўлди. Якунда, Клотетнинг бахтига Жуд қолди. Мутахассис 16 ёшли ўспирин жамоа учун жуда муҳимлигини айтишдан тортинмади. Хавбек 2019/20 йилги мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда тўртта гол урди ва бу "кўклар"га Чемпионшипда қолишга ёрдам берди. Бу унинг Мидлендсдаги сўнгги мавсуми эди.

Беллингем 2020 йилнинг ёзида "Бирмингем"ни тарк этди. У билан шартнома имзолашга "Манчестер Юнайтед" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари фаворит эди. Жуднинг отаси Марк ўғли учун энг яхши вариантни танлаш учун Европанинг бир нечта топ-клубларига ташриф буюрди. Якунда, Беллингемни "Боруссия"га беришни афзал кўришди. Англиялик ёш ўйинчилар ўсадиган ва уларга ўйин амалиёти бериладиган клубни танлади.



Жуд 17 ёшида "Боруссия" ўйинчисига айланди. Битим нархи 30 млн еврони ташкил этди. Бу трансфер ушбу ёш тоифаси учун энг қиммати бўлди. Беллингем илк ўйинидаёқ Германия кубоги доирасида "Дуйсбург" (5:0)га гол урган ҳолда ишга киришди. У Бундеслигадаги илк ўйинида самарали узатма қайд этди ва "арилар"га Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сини (3:0) йирик ҳисобда ютишга ёрдам берди. Хавбек 2020 йилнинг октябрида 17 ёш-у, 113 кунлигида Чемпионлар лигасида "Лацио"га қарши ўйнаган ҳолда, ЧЛда иштирок этган энг ёш англиялик бўлди.

Беллингем "Манчестер Сити"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларида ўзини яхши кўрсатди ва жавоб ўйинида гол урди. Жуд ўзининг Германиядаги илк мавсумида барча мусобақаларда 46та ўйинда 4та гол урди. Англиялик "Боруссия"га Германия кубогини ютишда ёрдам берди (ўзининг илк йирик соврини) ва мавсумнинг энг яхши янги ўйинчиси деб топилди.

2020/21 йилги мавсум Беллингем клублар даражасидаги муваффақиятлар билан бирга халқаро фаолиятини ҳам янги даражага олиб чиқди. У 2020 йилнинг ноябрида Ирландияга қарши ўйинда Мэйсон Маунтнинг ўрнига майдонга тушган ҳолда, Англия терма жамоаси таркибида дебют қилди. Жуд сўнгра "шерлар"га Евро-2020 саралашидан ўтишга ёрдам берди. У шунингдек Европа чемпионатида ҳам иштирок этди ва унда кўпинча захирадан ўйинга қўшилди, якунда эса ушбу турнирнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлди.



Беллингемнинг "Боруссия"даги сўнгги мавсуми (2022/23) у учун энг самарадори бўлди, ёш ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 42та ўйинда 14та гол ва 7та ассист қайд этган ҳолда дунёнинг энг яхши ўйинчилари билан рақобат қилишга тайёрлигини исботлади. Жуд "Кёльн"га қарши ўтган йилки ўйинда сардорлик боғичи билан ҳаракат қилди. У 19 ёшида сардор сифатида ўйнаган Бундеслига тарихидаги энг ёш ўйинчи бўлди.

Жуднинг "Боруссия" билан хайрлашуви қувончли чиқмади. "Арилар" деярли бутун ўтган мавсусмда "Бавария" билан чемпионлик пойгасида тенгма-тенг курашишди ва ҳатто Бундеслигадаги сўнгги ўйин олдидан устунликка ҳам эга эдилар. Аммо, "Боруссия" "Майнц" (2:2)ни енга олмади, "рекордмайстер" эса "Кёльн" (2:1)ни мағлуб этди ва яна чемпионга айланди. Англиялик жамоасига мавсумнинг сўнгги ўйинида тиззасидаги жароҳат сабаб ёрдам бера олмади, аммо унинг бутун мавсум давомидаги меҳнатларини эсдан чиқармаслик керак.



Беллингем 2023 йилнинг июнида Мадриднинг "Реал" клуби ўйинчисига айланди. Стоурбриджлик ўспирин атиги 4 йил мобайнида Чемпионшипдан дунёнинг энг яхши клубларидан биригача йўлни босиб ўтди. У тарихда "Реал" таркибидаги атиги олтинчи англияликка айланди. Жуд Лори Каннингем, Стив Макманаман, Дэвид Бекхэм, Майкл Оуэн ва Жонатан Вудгейтлардек ўйинчилар билан бирга тарихга кирди. Беллингем "қироллик клуби"даги тақдимотини ҳаётидаги энг бахтли куни деб атади.


Footballhd.ru сайтида Sky Sport материаллари асосида тайёрланган. Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика