Стерлинг ва "Манчестер Сити" ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди
18 сен 2018 17:43
Новости
Стерлинг ва "Манчестер Сити" ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Рахим Стерлинг аввалгидек клуб билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.
23 ёшли футболчи ва "шаҳарликлар" ўртасидаги битим 2020 йилда якунига етади ва томонлар уни узайтириш мақсадида.
Маълумотларга кўра, баҳорда бошланган музокаралар айни дамда боши берк кўчага кириб қолган. "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиоланинг ўзи Рахим Стерлингни жамоада олиб қолишни истамоқда.
Стерлинг 2015 йилнинг ёзида "Ливерпуль"дан "Манчестер Сити"га ўтган эди.
Комментарии