Стефано Пиоли: "Тоттенхэм" мени ҳайрон қолдирмади"
08 мар 2023 00:15
Новости
Стефано Пиоли: "Тоттенхэм" мени ҳайрон қолдирмади"
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Тоттенхэм"га қарши жавоб ўйинидан олдин рақибларининг ўйинидан ҳайрон қолмаганини айтди.
"Аслида бу Англия клублари учун ғалати бўлиши керак, чунки жамоа сафардаги ўйинларидан кўра ўз майдонидаги баҳсларида пастроқ натижалар қайд этмоқда.
Уларнинг барча уй ўйинларини тахлил қилиб чиқдик. Улар биринчи ўйиндагидан кўра агрессивроқ ва кучлироқ ўйнаши мумкин. Бироқ уларни яхши билиб олдим, шу сабабли унчалик ҳайрон қолмадим.
Албатта, ўйиннинг қандай боришини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Биринчи ўйинда биз адолатли тарзда ғалабага эришдик. Унда рақибдан кўра яхшироқ ўйин кўрсатдик ҳам.
Энди буни эртага ҳам такрорлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча иккала жамоада ҳам навбатдаги босқич учун етарли имконият бор", - деди Пиоли.
Похожие новости
20:03
Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди 5
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Комментарии