RU

Последние новости

07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  3 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  8 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6

Стефано Пиоли: “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик" Новости

Стефано Пиоли: “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик"

“Милан” бош мураббийи Стефано Пиоли EЧЛнинг илк учрашуви ҳақида гапирди.

“Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади ва иккита гол урди, “Милан” иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади ва гол ура олмади. Бу футбол. “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади, биз эса улар шундай ўйнашга имкон яратиб бердик. 

Еттинчи дақиқагача “Интер” бизнинг жарима майдончамизга ҳам кирмади, кейин эса биринчи бурчакдан кейин гол урди. Шубҳасиз, биз ушбу вазиятда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим эди. Биз бугунги учрашувда бошқача натижага эришмоқчи эдик, аммо бугунги натижага қарамасдан биз ишонишда давом этамиз. Чунки иккинчи ўйинда барчаси бошқача бўлиши мумкин.

 Биз тажовузкор бўлишни мақсад қилгандик, лекин бугун “Интер” кўп 50-50 вазиятларда яхшироқ ҳаракат қилди ва бу уларга ўйинни назорат қилишига ёрдам берди. Шунингдек, улар дастлабки иккита вазиятдан унумли фойдаланди, бу эса бизга янада қийинчиликларни келтирди. 

Иккинчи бўлимда имкониятларимиз бўлди, табиийки, иккинчи ўйинда ҳам тажовузкор бўлишимиз керак. Йигитлар бу биз кутган ўйин ва натижа эмаслигини яхши билишади, ҳафсаласи пир бўлди, лекин бизда вазиятни ўзгартириш имконияти борлигини билишади. 

Леау? Кўрамиз. У бугун майдонга тушадиган ҳолатда эмас эди, олти кун қолди ва у тайёр бўлади деб умид қиламиз”, — дея гапини якунлади Пиоли.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика