Сречко Катанецнинг Ўзбекистон термасига қарши статискаси қандай?
09 авг 2021 17:01
Новости
Сречко Катанецнинг Ўзбекистон термасига қарши статискаси қандай?
ЎФА унинг ўрнини хорижлик мутахассис билан тўлдирмоқчи. Championat.asia сайти 8 август куни словениялик Сречко Катанец билан алоқага чиқилганини маълум қилди. Шу туфайли мазкур мураббийнинг Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказган баҳслари тарихига назар солдик.
Катанец Бирлашган Араб Амирликлари ва Ироқни 3 бор Ўзбекистон термасига қарши майдонга бошлаб тушган.
1. Осиё кубоги саралаши
Словениялик мураббий бошчилигидаги БАА миллий жамоаси 2010 йилнинг 3 март куни Тошкентда меҳмон бўлганди. "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган баҳс тақдири ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-дақиқада ҳал бўлади. Арабларнинг тезкор қарши ҳужуми Султон Менҳалининг голи билан якун топади. Ўшанда терма жамоамиз устози вазифасини Миржалол Қосимов бажараётган эди.
Ўзбекистон 0:1 БАА (3.03.2010)
Гол: Султон Менҳали 90+2
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров - Ислом Иномов, Анвар Ғофуров, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов - Сервер Жепаров, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов - Александр Гейнрих (Тимур Кападзе, 81), Баҳодир Насимов (Фарҳод Тожиев, 62).
БАА: Мажид Носир - Ҳамдан ал Камоли, Фарес Жума, Волид Аббос, Юсуф Жобир - Субаит Хотир (Аҳмад Ҳалил, 85), Амир Муборак ал Ҳаммади, Ф. Масуд (Султон Менҳали, 61), Али ал Ваҳаби - Муҳаммад ал Шеҳи, Саид ал Хотири.
2. Дубайдаги ўртоқлик
Ўтган йилнинг 17 ноябрида Вадим Абрамов шогирдлари БААдаги йиғин доирасида Сречко Катанец бошчилигидаги Ироқ билан тўқнашди. Гарчи Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очган бўлса-да, ўйин якунида мувозанат ироқликлар томонга оғиб кетди. Эътиборли жиҳати, айнан Катанец миллий жамоамизнинг Ироққа қарши 8 ўйиндан иборат, 16 йиллик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйишни уддалади.
Ироқ - Ўзбекистон 2:1
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 39 пенальти, - 0:1. Моҳанад Али 64, - 1:1. Али Аднан 85 пенальти, - 2:1.
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 6.Азизжон Ғаниев, 5.Рустам Ашурматов, 2.Ислом Қобилов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 9.Аброр Исмоилов (14.Акмал Мозговой, 68), 18.Лутфулла Тўраев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 74), 13.Санжар Қодирқулов (8.Ойбек Бозоров, 84), 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Жалолиддин Машарипов, 68), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азизбек Турғунбоев, 774), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (7.Шаҳбоз Убайдуллаев, 84).
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 16.Жавоҳир Илёсов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 21.Игорь Голбан, 22.Жамшид Искандеров, 23.Бобир Абдихолиқов.Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 4.Саад Нотиқ, 23.Маитҳам Жаббор, 5.Атия, 17.Алаа Мҳави (3.Муҳаммад Мустафо, 46), 14.Амжад Аттван, 6.Али Аднан (21.Муҳаммад Раед, 90+2), 11.Ҳумам Тариқ (7.Мазин Файйад, 46), 13.Башар Ресан, 8.Иброҳим Байеш (22.Муҳаммад Мазхир, 89), 10.Моҳанад Али.
3. Тошкентдаги илк мағлубият
4 ойдан кейин Ироқни Тошкентда қабул қилдик. Бу гал ўйин меҳмонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Сречко Катанец эса Ироқ футболи тарихида Тошкентда зафар қучишни уддалаган илк мураббийга айланди.
Ўзбекистон - Ироқ 0:1
29 март 2021 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: Нурзатбек Аскат Уулу, Сергей Гришченко, Исмаилжан Талипжанов (учаласи Қирғизистон), Аҳрол Рисқуллаев (Ўзбекистон).
Назоратчи: Баҳодир Қўчқоров.
Комиссар: Александр Давиденко.
ГОЛ: 56 - Шерко Карим Латиф 0:1Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 4.Фарруҳ Сайфеив, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Азим Аҳмедов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 6.Остон Ўрунов, 7.Сардор Рашидов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов.
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 2.Исломжон Қобилов, 5.Искандар Шайкулов, 8.Ойбек Бозоров, 11.Игорь Сергеев, 13.Санжар Қодирқулов, 15.Мурод Холмуҳаммедов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Шаҳзод Убайдуллаев, 22.Жавоҳир Сидиқов, 23.Ҳожимат Эркинов.
Ироқ: 12.Жалол Ҳассан, 2.Аҳмед Иброҳим, 5.Али Фаёз, 7.Сафаа Хади, 8.Ҳуссайин Али, 9.Иброҳим Байеш, 11.Ҳумам Тариқ, 13.Башар Ресан, 14.Амжед Атван, 15.Дургам Исмоил, 17.Алаа Мҳави.
Захира: 1.Фаҳад Толиб, 20.Аҳмад Басил, 3.Мустафо Муслуҳи, 4.Мустафо Маан, 6.Файсал Жасим, 10.Алаа Абдул Заҳро, 16.Шерко Карим Латиф, 18.Муҳаммад Давуд, 19.Муғаммад Қосим, 21.Ҳасан Раед, 22.Аҳмад Ҳамид, 23.Майтам Ал Фарттуси.
Хулоса
Сречко Катанец мураббийлик фаолиятида Ўзбекистон терма жамоаси билан 3 бор тўқнашган ва 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Эътиборли жиҳати, ҳамюртларимиз Словениялик мутахассис бошчилигидаги жамоалар дарвозасига фақат 1 марта йўл топишган.
Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Катанец тайинлови амалга ошса, миллий жамоамиз учун фойдали бўладими?
Комментарии