Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман"
04 сен 2021 14:55
Новости
Сречко Катанец: "Швеция билан ўйинда кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарса кашф қилмоқчиман"
Бош мураббий Сречко Катанец Швеция билан ўйинга тайёргарлик ҳақида ЎФА матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳаммаси ажойиб. Мен ЎФАга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Боиси ташкилотчилик жараёни жуда ҳам аъло даражада. Ўйинчилар ўз ишлари билан банд. Бизда бошқа муаммо йўқ. Фақат Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳатидан бироз ташвишланмоқдаман. Ўйлашимча у тез орада сафга қайтади. Ўйинга тайёрмиз. Швецияга бўлган парвозимиз узоқ кечди, дея оламан. Шу боис кеча футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилди. Ўйингача барчаси ўз изига тушиб кетади.
Мен ҳали ўйинчиларнинг умумий ҳолатининг 5 фоизидан ҳам хабардор эмасман. Ўртоқлик учрашувлари айнан шунинг учун ташкил қилинмоқда. Мана шундай баҳслар орқали уларнинг қандай формадалиги, ҳолати билан танишамиз. Бизни жуда қийин беллашув кутмоқда. Умид қиламанки, эртанги учрашувдан ўзим учун кўпроқ ижобий, камроқ салбий нарсаларни кашф қиламан. Машғулотлар эмас, ҳақиқий ўйин бизнинг қандайлигимизни кўрсатиб беради",- дейди Катанец.
Комментарии