RU

Последние новости

15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0

Сречко Катанец: "Наманганлик мухлислар жуда ажойиб ва тарбияли экан" Новости

Сречко Катанец: "Наманганлик мухлислар жуда ажойиб ва тарбияли экан"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси учрашувидан олдин Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида қатнашди.

"Ушбу мусобақа биз учун янги футболчиларни синаб кўриш ва камроқ майдонга тушганларни синовдан ўтказиб оламан. Легионерларимизнинг ҳозирги формаси қандайлигини кузатамиз. Бундай даражадаги ўйинларда маҳаллий футболчиларимиз қанчалик тайёрлигини кўриб оламиз, ўз навбатида биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Катанец.  


- Эртага фақат янги футболчиларни текшириб оласизми ёки натижа муҳимми? 

- Ўртоқлик ўйинида натижани биринчи ўринга қўймайман. Бу менинг шахсий фикрим! Ўртоқлик ўйинида босим бўлмаслиги керак. Баъзи тактикаларни синаб кўришимиз мумкин, футболчиларнинг бир жамоа сифатида ҳаракат қилишини текшириб олишимиз керак. 

- Жамшид Искандеровнинг терма жамоада кутганлар кўп эди...

- Тўғри, терма жамоага чақирилмаган кўплаб футболчилар бор. Аммо жойлар чекланган. Ўйлашимча ҳозир терма жамоага чақирилганлар энг кучли футболчилар ҳисобланади. 

- Остон Ўрунов, Шаҳбоз Умаров, Жасур Яхшибоев ва Бобир Абдихолиқов каби футболчилар келажакда терма жамоада ўйнаши мумкинми? 

- Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганини билмайман. Бунга баҳо беришим нотўғри. Ўтган йил Ўзбекистон чемпионатида чемпионлик тақдири олдиндан ҳал бўлганди. Ҳозир янги мавсум бошланди. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз чунки сиз доим шу ерда бўлгансиз ва ўзбек футболини биласиз. Искандеров ҳақида сўрашди, ўтган йил Жанубий Кореяда ўйнаган Алибоев, Ашурматовни ҳам кузатдик. Уларнинг баъзи ўйинларини кузатдим, нима учун улар Ўзбекистон чемпионатига қайтиб келаётганини сўраш керак. Умаров ва Яхшибоев охирги пайтларда ўйнашмаяпти. Шомуродов ўйнамаяпти, Машарипов сўнгги ўйинларда майдонга тушди ва гол урди. Ўрунов ҳам ўйнамаяпти. Менинг ишим футболчиларни бир жамоа сифатида шакллантириш. Биз яхшироқ ҳолатда бўлишимиз мумкин эди. Шу боис ҳам бизга шундай ўртоқлик учрашувлари зарур. Футболда ҳеч қачон аниқ гапира олмайсиз. Клубда 90 дақиқа ўйнаган футболчилар бўлмаган бўлиши мумкин. Бу доимги муаммо. Чемпионат ривожланмоқдами ёки аксинчами шулар ҳақида фикрингизни олишим мумкин. Наманганга яқинда келдим ва стадион тўлганди. Менимча Ўзбекистон терма жамоасини ҳам шундай қўллаб туришади. Албатта бу об ҳавога ҳам боғлиқ. Иккита ўйинни битта майдонда ўтказиш билмадим қандай таъсир қилади? 

- "Навбаҳор" мухлислари ҳақида нима дея оласиз? 

- Айтиб ўтдим, жуда ажойиб. Ёққан жиҳати "Насаф"га қарши ўйинда рақиб жамоага ҳам қарсак чалишди. Наманганлик мухлислар тарбияли экан. 

- ИброҳимҲалил Йўлдошев ва Ҳусайн Норчаев каби футболчилар олимпия терма жамоасида. Уларни миллий терма жамоага чақирмоқчи эдингизми? 

- Нега улар доим олимпия терма жамоасида бўлади деб ўйлаяпсиз? U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида қатнашади, биз ҳам Осиё Кубогига чиқишимиз керак. Агар ўша вақтда улар миллий терма жамоага керак деб ҳисобласам МТЖга келишади. 

- Терма жамоага 4 нафар ҳужумчи чақирилган ва уларнинг ҳаммаси легионер. Эртага ўз клубида тўлиқ ўйнаётган ҳужумчилар майдонга тушадими ёки Шомуродов ўйнайдими? 

- Йўқ, йўқ Шомуродов ўйнайди. У жамоа сардори. Бизда учта сардорлик боғичи йўқ. Машарипов ва Шукуров ҳам сардор бўлишга лойиқ. Аммо Шомуродов терма жамоада энг кўп ўйин ўтказгани учун сардор сифатида танладик. 

- Бир кунда битта стадионда иккита ўйин ўтказилишига қандай қарайсиз? 

- Наманганда яна бошқа стадион борми? (залда кулгу). Бундай даражадаги иккита ўйин кетма-кет битта майдонда ўтиши билмадим қандай бўлади? Ёмғир кўп ёғмоқда, бу баҳона бўлмаслиги керак. Биринчи ўйиндан кейин майдонга жуда катта зарар етиши аниқ. Йигитлар бундай шароитга кўникишлари керак. "Навбаҳор" - "Насаф" учрашувидан кейин майдонга тушиб кўргандим, ҳолати яхши эмасди. Бу табииий ҳол. Охирги пайт жуда кўп ёмғир ёғмоқда.


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика