RU

Последние новости

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  10 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш" Новости

Сречко Катанец: "Мақсадимиз томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш"

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг (1:0) жамоамиз устози Сречко Катанец ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида...

- Жалолиддин Машариповнинг фикрларига қўшиламан. Тўғри, бугун яхши ўйин намойиш эта олмаган бўлсак ҳам, ғалаба қозондик. Лекин барча ўйинларда мана шундай ўйнаб бўлса ҳам, ғалаба қозона олсак мен рози бўлардим. Чунки натижа энг муҳими. Мен бу томонлама мамнунман. Биз гол ура олдик ва КХДР эса йўқ. Биз ўзимиз аҳмоқона пенальти олиб келдик ва рақиб бундан унумли фойдалана олмади. КХДР кейинги ўйинларда рақибларга муаммолар туғдиради деб ўйлайман.

- "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳозирда аянчли аҳволда. Жамоа ўйинига бу таъсир қилдими? Октябрда яна иккита ўйинимиз бор. Сизни майдон ҳолати ташвишга солмаяптими?

- Албатта майдон ҳолати яхши эмас. Лекин бизнинг асосий муаммо - футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўлди. Футболчилар душанба куни жамоамизга қўшилишди. КХДР эса бир неча ўртоқлик ўйини ҳам ўтказишга улгурди. Улар аскарлардек ҳаракат қилишди. Умид қиламанки, кейинги ўйинларгача ҳали вақт бор ва барчаси жойига тушиб кетади. 

- Бугун гуруҳдаги энг сўнгги саватчадаги жамоага қарши ўйнадик. Кейинги рақиблар эса кучли бўлади. Навбатдаги ўйинларда нима эвазига кучая олишимиз мумкин? 

- Айтиб ўтганимдек, бугун етарлича имкониятларга эга бўлдик. Биз тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнаш рақибга етарлича имкониятлар яратиши мумкин эди. Бугун марказдаги ўйинчиларимиз кўпроқ креатив ҳаракат қилишлари талаб этиларди. Шунингдек, қанот футболчиларимиздан ҳам фаоллик талаб қилинарди. Агар булар амалга ошса, бизда барчаси яхши бўлади. 

Бу терма жамоага паст назар билан қараш керак эмас. Улар Японияга минимал ҳисобда мағлуб бўлишди. 

Савол тўғри бўлди. Бизнинг асосий вазифамиз - томошабоп ўйин эмас, ЖЧга чиқиш. Мақсадимиз натижа. Аввалги циклларда Ўзбекистон чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатганди. Лекин ЖЧга чиқа олмаган. Бизга жаҳон чемпионати керак.

- Бизнинг бундай ўйинимиз навбатдаги рақиблар учун осон бўлиб қолмайдими? Биз яна нимадир қўша оламизми? 

- Биз иккита машғулот қиламиз. Иккитагина машғулот билан қандай қилиб қўшамиз? Имкони бор деб ўйлайсизми? Биз аввал Қирғизистонни ютишимиз керак. Кейин эса Эрон ва Қатар бор.

- Биз ҳам шундай ўйин бўлса-да, ҳар ўйинда 3 очко олишга розимиз. Лекин якунда тўплар нисбати ҳам аҳамиятга эга бўлиб қолиши мумкин...

- Афсуски кўплаб имкониятлар яратган бўлсак-да, бундан фойдалана олмадик. Агар очколарни максимал тўплай олсак, тўплар нисбати катта аҳамиятга эга бўлмайди.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика