RU

Последние новости

23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  15 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  9 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  7

Сречко Катанец: "Келгуси ўйинда буткул бошқача таркиб майдонга тушади" Новости

Сречко Катанец: "Келгуси ўйинда буткул бошқача таркиб майдонга тушади"

Осиё Кубоги саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Мальдив ороллари — Ўзбекистон (0:4) учрашувидан кейин вакилларимиз устози Сречко Катанец ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов фикрларини билдирди.

"Ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни амалга оширдик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Мальдив ороллари мураббийини ҳам табриклайман. Улар ҳимояга ётиб олмасдан, очиқ ўйин таклиф этган ҳолда яхши ўйин намойиш этди. Улар келгусида ўсадиган жамоа ҳисобланади", – деди термамиз устози.

"Бугун муҳим уч очкога эришдик. Биринчи баҳсга қараганда иккинчисида яхшироқ ўйнадик. Олдинда бизни учинчи тўқнашув кутиб турибди. Мальдив ороллари очиқ ўйин кўрсатди. Уларга бўлган ҳурматим юқори. Ўн бир ўйинчи орқада бўлган жамоага гол уриш қийин. Илк ўйинда шунга ўхшаш кўпгина вазиятлардан фойдалана олмадик", – деди терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов.

- Икки ўйинда бир хил бошланғич таркибни кўрдик. Келаси ўйинда ҳам шу 11 нафар футболчини кутамизми?   

- Йўқ, келгуси ўйинда буткул бошқача таркиб майдонга тушади.

- Шомуродовга савол: Бугун голларингиз сони бўйича Қосимов ва Гейнрих билан тенглашиб олдингиз. Таассуротлар қандай?

- Албатта, бундан хурсандман. Тарих яратиш ҳар бир футболчи учун орзу. Рекордни янгилаш учун эса вақтим етарли. 

- Катанецга савол: Осиё Кубогида ғалаба қозониш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамиз етарлича сифатга эга, шунингдек, ҳар бир жамоа сингари муаммоларимиз етарли. Сизлар буни мендан яхшироқ биласиз. Ушбу босқичда илк бор қатнашяпмиз. Ҳар доим охирги босқичда иштирок этганмиз. Лекин ўз устимизда анча ишлашимиз керак. 

Кўпгина ўйинчилар турли клублардан етиб келади. Уларнинг ҳолатига ҳам қарашимиз керак. Мальдив ороллари бир ойдан буён йиғин қилмоқда. Менда бундай имконият бўлмади. Масалан, Элдор каби футболчи мураббий учун ҳар ҳафта 90 дақиқа ўйнаса, жуда яхши. У "Рома"да кўп ўйин ўтказишга лойиқ. Бугунги кунда жисмоний тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга, усиз ғалаба қозонолмаймиз. 

- Машариповнинг бугунги ўйини ҳақида фикрингиз?

- Мен ҳеч қачон алоҳида ўйинчи ҳақида гапирмайман, унинг ўзи билан гаплашиб оламан. Мен жамоа ҳақида ўйлашим керак. Биринчи таймдан мамнун бўлмадим, иккинчи таймни яхши ўтказдик. Рақиб жамоа чарчагач, режадаги ўйинимизни кўрсата олдик.

- Ўруновни майдонга тушириш режангизда бормиди ё қандайдир омил сабаб бўлдими?

- Вазитдан келиб чиққан ҳолда Остонни ўйинга қўшишга қарор қилдим. Футболчиларнинг машғулотдаги тайёргарлигидан келиб чиқиб мадонга тушираман. Кимдир машғулотда яхши ҳаракат қилиши мумкин, бироқ ўйинда ўзини кўрсата олмаслиги мумкин. Биз бошқача сифатга эга футболчиларга муҳтожмиз.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика