Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"
27 июн 2024 13:10
Новости
Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман"
- Ўзбекистон терма жамоаси Қатар терма жамоасидан аламини оладими?
Қатар терма жамоаси ҳақида тўхталсак, жуда яхши терма жамоа, охирги ЖЧ иштирокчиси. Футболчилари анчадан бери бир жамоа бўлиб ўйнаб келмоқда. Қатарни ҳурмат қиламиз, шу билан бирга, бошқа термаларни ҳам. Асосийси, бор эътиборимизни ўз терма жамоамизга қаратишимиз керак. Мухлисларимиз бизни Туркманистонга қарши ўйинда бўлгани каби қўллаб-қувватлашларини хоҳлардим.
- Мундиалга йўл олишимизга неча фоиз ишонасиз?
Фоизларда айтмайман, лекин терма жамоамизга ишонаман. Охирги учрашувларга назар ташласак, биз мағлубият нималигини билмай келяпмиз. Асосийси, футболчилар жароҳатларсиз ва доимо яхши формада бўлиши, клубларида мунтазам равишда ҳаракат қилишларини истардим. Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишонаман.

Аввалроқ Катанец Ўзбекистон МТЖ кучли жамоалардан иборат гуруҳдан жой олгани ва узоқ сафарларни амалга оширмаслиги ҳақида гапирган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии