RU

Последние новости

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Сречко Катанец: "Гонконг қандай қилиб очко олмагани ва фақат битта гол ургани ҳайратланарли" Новости

Сречко Катанец: "Гонконг қандай қилиб очко олмагани ва фақат битта гол ургани ҳайратланарли"

Эртага, 21 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчимиз Одилжон Ҳамробеков Гонконгга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Сречко Катанец: "Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келдик. Бир ҳафта давомида ўйинларга яхши тайёргарлик кўриш учун барча ишни қиламиз. Ироқ терма жамоаси мураббийи сифатида аввал Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб борганмиз. Бироқ бу умуман бошқа даражадаги ўйин эди. Ўшанда рақиб жамоа чуқур ҳимояланган. Ҳозир вазият ўзгарган. Жамоа Осиё кубогида ҳам ёрқин ўйин намойиш этди.

Гонконг Эронга қарши ва гуруҳдаги бошқа учрашувларда бир қанча хавфли ҳужумлар ташкил этди. Бу жамоа қандай қилиб турнирда очко қўлга кирита олмагани ва фақатгина битта гол ургани ҳайратланарли. Футболчиларимга бу ўйинга оддий баҳс сифатида қарамасликларини маслаҳат бераман. Кимдир осон ўйин бўлади дейиши мумкин, бироқ ундай эмас. Гонконг таркибида бир қанча бразилиялик маҳаллийлаштирилган футболчилар бор. Ушбу жамоани ҳурмат қиламиз.

Туркманистонга қарши сунъий чимли майдонда ўйнадик, эртанги баҳс ўтказиладиган стадион майдони эса бироз кичикроқ экан. Шундан келиб чиққан ҳолда улар бизга яхшигина қаршилик кўрсатади деб ўйлайман.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи барча футболчилардан жиддий ёндашувни талаб қиладиган мусобақа. Бу ерга кеча оқшомда етиб келдик ва бир марта машғулот ўтказдик. Эртага муҳим ўйинда иштирок этишимиз керак. Қандай ҳолат бўлишини олдиндан билмаймиз. Шунга қарамай режалар ўзгаргани йўқ.

Эртанги баҳсда рақиб жамоа мухлислари кўпроқ бўлади. Бу ўйинга жиддий таъсир ўтказмайди, деб ўйлайман".


Одилжон Ҳамробеков: "Мақсадимиз сари яна бир муҳим баҳс бизни кутиб турибди. Жамоадошларимиз билан биргаликда учрашувга тайёрмиз".


ФОТО  Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши баҳсда қандай рангдаги либосдан фойдаланади?

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика