RU

Последние новости

21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  0 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  0 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  6 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  11 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  2 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  3 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби Новости

Спортимиз фидойисини ёдлаб ёхуд "Истиқлол" жамоаси хотира турнири ғолиби

Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Болаликдаги буғубор орзу-истаклари, улғайиб ўсган сайин ўз таъсирини ўтказади.

Ҳаёт йўлида эса сабр-тоқатли, тиришқоқ ва меҳнаткаш кишигина кўзлаган мақсадига эришади, эл орасида обрў-эътибор, ҳурмат топади. Шубҳасиз, ана шундай эъзозга сазовор бўлган инсонлардан бири урганчлик “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Шуҳрат Ваисовдир.

У умрини спортга бағишлаган инсонлар сирасидан. Шуҳрат ака ёшлигидан волейболга қизиқди. Ушбу спорт туридан қатор муваффақиятларга эришди. Сўнгра, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори вазифасида самарали меҳнат қилди. Шунингдек, бир неча йил мобайнида “Хоразм” футбол жамоаси бошлиғи лавозимида ишлади. Эътиборлиси, у клубда фаолият юритган кезлари жамоа икки марта олий лига (ҳозирги суперлига) йўлланмасини қўлга киритди.




Ҳа айтганча, мамлакатимизниг номдор футболчилари, жумладан, Жамшид Искандеров ва Жалолиддин Машарипова вақтида бу инсон раҳбарлик қилган спорт мактабидан, айнан унинг тавсияси билан “Пахтакор” футбол клуби академиясига “учирма” қилинган эди. Ўшанда, ёш футболчилар 5-синф ўқувчилари бўлган. Таъбир жоизки, Жамшид ва Жалолиддиннинг бугунги даражага етишига спортимиз фидойиси ва жонкуяри Шуҳрат Ваисовнинг ҳиссаси катта бўлган.

Ҳозирда бу инсон фоний дунёни тарк этган. Шундай бўлсада, унинг ҳаётда амалга оширган эзгу ишлари қалбларда мангу яшамоқда. Бир неча йилдирки, Шуҳрат Ваисовнинг порлоқ хотирасига бағишлаб хотира турнирини уюштириш анъана тусига кирган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган мусобақада 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлардан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашди.




Шамсиддин ВАИСОВ (Шуҳрат Ваисовнинг фарзанди)
– Тўрт йилдан буён отамнинг руҳини шод этиш мақадида мусобақа ўтказилмоқда. Бундан жуда хурсандмиз, албатта. Зеро, ўтганлар руҳини шод этиш савобли ишдир. Бу азал-азалдан авлодларга ўтиб келаётган эзгу амалларимиздан бири ҳисобланади.

Мусобақанинг ёпилиш маросими тантанали тарзда ташкил этилди. Унда Ш.Ваисовнинг оила аъзолари, спорт фахрийлари ва яқин инсонлари жам бўлишди. Эътиборлиси, улар орасида Россия Федерациясидан ташриф буюрган дўстлари ҳам бор эди.




Булат ГАЛЕЕВ (дўсти, Россия) – Ҳаётимни асосий қисми Ўзбекистон, хусусан, Урганч шаҳри билан боғлиқ. Бу инсон билан кўп йиллар бирга ишладик. Унинг инсоний фазилатлари кенг қиррали эди. У қайси лавозимда ишламасин, ташаббускорлиги ва талабчанлиги билан ажралиб турарди. Ушбу мусобақа унинг эзгу ишларининг давоми бўлди, десам янглишмайман.

Хотира турнирининг якуний натижаларга кўра, фахрли учинчи ўринга “Бинокор” ва “Жуниор” жамоалари лойиқ кўрилди. Иккинчи ўрин “Жайҳун” жамоасига насиб этди. Ғолибликни эса “Истиқлол” жамоаси қўлга киритди.




Жамоладдин АБДУЛЛАЕВ (спорт мактаби директори) – Мусобақамиз ҳар сафаргидек байрамона тарзда ташкил этилди. Иштирокчи жамоаларнинг футболчилари ғалабага бўлган ирода ва иштиёқини тўла намойиш қилишди. Бир сўз билан айтганда, мазкур биринчилик ёш “чарм тўп” ўйини усталари учун ўзига хос маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтади.

Ўз навбатида ғолиб ва совриндор жамоалар, уларнинг футболчилари Шуҳрат Ваисовнинг оила аъзолари, Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби, Ўзбекистон “Ёшлик” ЖТСЖ Хоразм вилояти минтақавий бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Шовот тумани бўлинмаси томонидан рағбатлантирилди.

Кези келганда айтиб ўтиш жоизки, ташкил этилаётган бундай мусобақалар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда, миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Асосийси, ёш “чарм тўп” ўйини усталарининг маҳоратини оширишга хизмат қилади.




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика