RU

Последние новости

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  49 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  23

“Спартак” (Тошкент) “Supermokh Cup2016”га боради Новости

“Спартак” (Тошкент) “Supermokh Cup2016”га боради

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 11-19 декабрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2002 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида “Supermokh Cup 2016” турнири бўлиб ўтади.
Ушбу йирик турнирда Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Маълум бўлишича, мусобақада Тошкентнинг “Спартак” жамоаси ҳам қатнашади.

“Қизил-оқлар” асосан болалар-ўсмирларга ихтисослашган футбол мактаби бўлиб, нафақат Ўзбекистон худудида ўтказиланаётган турнирларда, балки хорижда ташкил этиладиган бир қанча мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб келишмоқда.

Сергей Арслонов мураббийлик қилаётган “Спартак-2004” футболчилари “Supermokh Cup 2016” турнирининг “С” гуруҳида “Малайзия шерлари” (Малайзия), “Кей Лига академияси” (Жанубий Корея) ҳамда “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари билан куч синашади.


“Supermokh Cup 2016” турнири “С” гуруҳи тақвими қуйидагича:
U-12 ёш тоифаси
“С” гуруҳи

1.“Малайзия шерлари”
2. “Спартак”
3.Кей Лига академияси
4.“Гуанчжоу Эвергранд”

1-тур. 12 декабрь

Кей Лига академияси – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Малайзия шерлари” – “Спартак”

2-тур. 13 декабрь
“Спартак” – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Малайзия шерлари” – Кей Лига академияси

3-тур. 14 декабрь
“Малайзия шерлари” – “Гуанчжоу Эвергранд”
“Спартак” – Кей Лига академияси

Болалар-ўсмирлар футболида ўз ўрнига эга бўлган “Спартак” (Тошкент) жамоасига “Supermokh Cup 2016” турнирида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика