«Спартак» Португалия чемпионатидан ҳужумчи сотиб олмоқчи
21 авг 2020 18:25
Новости
«Спартак» Португалия чемпионатидан ҳужумчи сотиб олмоқчи
«Фамаликан» клуби ҳужумчиси Тони Мартинес Россияга кўчиб ўтиши мумкин.
23 ёшли футболчига «Спартак», «Валенсия» ва «Порту» клублари қизиқмоқда. Ҳужумчи «Порту»дан таклиф бўлишини охиригача кутмоқчи.
Унинг трансфер нархи 4 миллион еврога баҳоланмоқда. Испаниялик Тони Мартинес ўтган йил ёзда «Фамаликан» сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтганди.
Ўтган мавсум футболчи 32та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол урди.
Комментарии