RU

Последние новости

21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  0 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  50 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6

Сон Хён Мин: "Жанубий Корея қаҳрамони бўлишни истайман" Новости

Сон Хён Мин: "Жанубий Корея қаҳрамони бўлишни истайман"

Теги :  Сон Хён Мин
Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси, Англиянинг “Тоттенхэм” клуби футболчиси Сон Хён Мин Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларига қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинлари олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

“Эрон терма жамоаси саралаш босқичида кучли ўйнади, аммо бўлажак беллашув биз учун жуда муҳим. Ўз уйимизда сўнгги учрашувни ўтказамиз ва ЖЧга чиқиш учун ёрдам берувчи 3 очкога эга бўлиш учун ҳаракат қиламиз. Рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. ўйин осон кечмаслиги аниқ, чунки Эрон саралашнинг сўнгги босқичида бирор марта ҳам гол ўтказмади”, – деди Сон Хён Мин.

2010 йили 18 ёшида Жанубий Корея термасида дебютини ўтказган ярим ҳимоячи мамлакат қаҳрамони бўлишни истаётганини маълум қилди.

“Атиги иккита ўйин қолди ва ҳар иккисида имкони борича максимал очко олишимиз лозим. Мен Жанубий Корея қаҳрамони бўлмоқчиман, бу менинг орзуим. Сурия ва Хитойга қарши сафар ўйинларида майдонга туша олмагандим. Нима учундир биз сафарда ўз уйимиздаги каби ўйинларни намойиш эта олмаймиз, ўзимизга бўлган ишонч йўқолади ва бу муаммодир. Лекин мен футбол ўйнаганимда жамоадошларимга ёрдам бера оладиган, ўйинни ўзгартира оладиган – Жанубий Корея қаҳрамони бўлмоқчиман. Келажак сари катта қадам ташлай олишимизга умид қиламан”, – дея фикрини якунлади кореялик футболчи.


Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика