"Сўғдиёна"нинг "Хўжанд"га қарши учрашуви 15:30 да бошланади, бунинг сабаби маълум қилинди
21 июл 2022 16:47
Новости
"Сўғдиёна"нинг "Хўжанд"га қарши учрашуви 15:30 да бошланади, бунинг сабаби маълум қилинди
ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграм саҳифасида "Сўғдиёна" клубининг ОФК кубоги доирасида "Хўжанд"га қарши учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"17 август куни "Сўғдиёна" "Хўжанд"га қарши учрашувни 15:30 да бошлайди. Боиси Хўжанддаги стадион прожекторлари талабга жавоб бермайди.
Маълум бўлишича, Тожикистон томони 16:00 вариантини ОФК учун таклиф қилган. Бироқ учрашув плей-офф мақомида экани ва пенальтилар сериясига қадар давом этиши эҳтимоли бор эканидан келиб чиқиб, ОФК 15:30 вариантида тўхталган.
Унутмаслик керак, бу вақтда ҳаво ҳарорати юқори бўлади. Шундан келиб чиқиб, Хўжанд учрашувни Душанбеда ҳам ўтказмоқчи бўлган. Аммо ОФК бунда Хўжанднинг яшаш харажатларини қоплаб бермайди, ўз-ўзидан "Хўжанд" ҳам чиқим қилгандан кўра, иссиқда ўйнаб қўя қолганим маъқул дейди", дея изоҳ берди Имомхўжаев.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии