RU

Последние новости

08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  0 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  9 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21

«Сўғдиёна» украиналик ҳужумчи билан шартнома тузди Новости

«Сўғдиёна» украиналик ҳужумчи билан шартнома тузди

Кеча «Сўғдиёна» тушликдан сўнг навбатдаги машғулотларга киришди.
Жамоа тўлиқ таркиб билан машғулотларда қатнашди. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Бугунги машғулотларда Украиналик легионер ҳужумчи Александр Каблаш ҳам қатнашди. У билан жамоа шартнома ҳам имзолади. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Каблаш давралар оралиғида «Навбаҳор» жамоаси йиғинидаги машғулотларда ҳам қатнашган эди. Футболчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда икки таймдан иборат ўйин ўтказишди.Шунингдек техник ва тактик тайёргарликларга жиддий эътибор қаратилди. Якшанба куни бўлиб ўтадиган «Машъал» жамоасига қарши учрашувга жиддий ҳозирлик кўрилмоқда.

Биринчи давра якунлангач, танаффус даврида жамоа қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилди ва шароитлар анча яхшиланди. Вилоят ҳокими С.Исмоилов томонидан ҳам жамоага имкон қадар жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда жамоанинг олий лигадаги мавқиени яхши деб бўлмайди. Ушбу ҳолатни яхшилаш мақсадида вилоятдаги мутасаддилар ва жамоа раҳбарияти «Сўғдиёна»нинг олий лигада ўз ўрнига эга бўлишида барча чора-тадбирларни амалга оширишга бел боғлашган. Ишонамизки, жамоамиз ушбу мавсумда олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолади.

Қўйида машғулотлардан олинган видеолавҳалар билан танишишингиз мумкин.

Виделавҳани кўриш учун линк
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика