RU

Последние новости

00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  13 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3

"Сўғдиёна" ПФЛ регламентини бузди-ми? Новости

"Сўғдиёна" ПФЛ регламентини бузди-ми?

Кеча Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Cоcа Cоlа Суперлигаси 1-тур учрашувлари доирасидаги "Навбаҳор" — "Сўғдиёна" ўйинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унда жиззахликлар сафидан икки нафар дарвозабон қайд этилган: Ширинбой Aбдуллаев ҳамда Милан Митрович. Бугун эса ўйин бошланишидан аввал эълон қилинган таркибларга ҳамда учрашув қайдномасига назар солсак асосий таркиб дарвозабони сифатида Ширинбой Aбдуллаев, захира дарвозабони сифатида эса Aлишер Пирматов кўрсатилган.

ЎзПФЛ регламентининг 18.10 бандида "Суперлига, Про лига ҳамда Ўзбекистон кубоги мусобақаларида клублар учрашув стартига 24 соат вақт қолгунича учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган 23 кишилик кенгайтирилган рўйхатни ЎзПФЛга тақдим этилиши керак. Мазкур рўйхатда акс этмаган футболчи учрашувга қўйилмайди. Эпидемиологик вазият билан боғлиқ ҳолатда тиббий тест натижаларини тақдим этмаган футболчи ва расмийлар учрашув қайдномасига киритилмайди", деб ёзиб қўйилган.

"Сўғдиёна" томониндан ЎзПФЛга тақдим этилган 23 кишилик кенгайтирилган рўйхатга киритилмаган Aлишер Пирматов қандай қилиб бугунги учрашув қайдномасига тушиб қолди? Умид қиламизки, ЎзПФЛ вакиллари ушбу саволни жавобсиз қолдиришмайди.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика