“Сўғдиёна” бир ҳафта ичида 3та ўйин ўтказади
23 янв 2017 23:35
Новости
“Сўғдиёна” бир ҳафта ичида 3та ўйин ўтказади
Янги мавсумга тайёргарликни пойтахт вилоятининг Қибрай туманида олиб бораётган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси йиғин доирасида ўртоқлик учрашувларига ҳам эътибор қаратяпти.
Бизга хабар беришларича, жиззахлик футболчилар 1 февралгача яна 3та назорат учрашувида майдонга тушишади.
Жумладан, Даврон Файзиев шогирдлари 25 январь куни Тошкентнинг “Обод” жамоаси билан тўқнаш келишади. Бу учрашув катта эҳтимол билан “Обод”нинг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.
27 январь кунига ҳам битта ўйин ўтказилиши режалаштириляпти. Бугун ёки эртага рақиб жамоа номига ойдинлик киритилади. Агар олий лига жамоаси бўлмаган тақдирда, аниқ 1-лига клуби билан ўртоқлик ўйини ташкил этилади.
Ва ниҳоят, яна бир учрашув 1 февралга белгиланди. Шу куни “Сўғдиёна” жамоасига “Қизилқум” клуби рақиблик қилади. Мазкур ўйин “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказилади.
Комментарии