Собит Синдаров: “Ғалаба катта иштиёқ эвазига қўлга киритилди”
20 мар 2022 15:43
Новости
Собит Синдаров: “Ғалаба катта иштиёқ эвазига қўлга киритилди”
Ўйиндан кейин “Бухоро” футболчиси Собит Синдаров фикрларига қулоқ тутдик.

"Ўйин ажойиб ўтди. Бугун майдонга ғалаба қозониш учун тушгандик. Шу сабабли жамоавий бирдамлик ва ҳамжиҳатлик билан олдинга қараб интилдик.
Бугун жамоанинг ғалабага бўлган катта иштиёқи муҳим роль ўйнади. Айнан шу жиҳат бизни муваффақиятга олиб келди. Бундан барчамиз хурсандмиз ва кейинги турларда ҳам ғалаба қозонган ҳолда, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.
Ўйин олдидан гол уришни мақсад қилгандим. Худога шукрки, бугун гол уриб, жамоага ғалабасига ўз ҳиссамни қўшдим.
Аввалги турдаги натижаларимиз ҳақида гапирсам, жамоада кўплаб футболчилар янги. Секин-аста жамоавий ўйин йўлга тушиб бормоқда. Натижаларимиз ҳам яхшиланиб боришига шубҳам йўқ",- дея сўзини якунлади Синдаров.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии