RU

Последние новости

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  0 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  4 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!” Новости

Собир Усмонхўжаев: “Жамоа ўйинга тайёр!”

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади.

Бугун Ўзбекистонда мавсум якунланади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган олий лигага ўтиш ўйинидан кейин 2015 йилги футбол мавсумига расман якун ясалади. Хабарингиз бор, ўтиш ўйинида олий лигада мавсумни 15-поғонада якунлаган “Сўғдиёна” ва биринчи лигани иккинчи ўринда тугатган “Оқ-тепа” жамоалари куч синашади. Учрашувдаги ғалаба олий лига чиптасини тақдим қилгани боис, ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Беллашувни финалга қиёсласа бўлаверади. Қолаверса, биринчи лига жамоасини олий лига клубига қанчалик қаршилик кўрсатиши ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда. Ҳар ҳолда “Оқ-тепа” сўнгги йилларда қуйида ўз номига ва ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. Биз жамоа ўйинга қанчалик тайёр эканлигини билиш мақсадида “Оқ-тепа”нинг етакчи ўйинчиси Собир Усмонхўжаев билан суҳбатлашдик.

- Жамоа сардори сифатида айтингчи, “Оқ-тепа” ўйинга қанчалик тайёр! 

- Машғулотларда ишлаяпмиз, тер тўкяпмиз. Ҳамманинг мақсади битта: ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, олий лигага чиқмоқчимиз. Бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас!

- Истайсизми-йўқми, биринчи лига билан олий лигани орасида фарқ бор. Жисмоний тайёргарлик панд бермасмикан?

- Нега панд беради? Биз мавсум давомида Ўзбекистон Кубоги баҳсларида олий лига клубларига қарши майдонга тушдик. Ўша баҳсларни ёдга олинг. Қолаверса, қишда олий лига клублари билан ўртоқлик учрашувларида ҳам ўйнагандик. Ҳеч қайси баҳсда жисмоний тайёргарлик бўйича рақибдан қолишганимиз йўқ. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.

- Мавсумнинг сўнгги ўйинларида омадсизликка учраб, пешқадамликни топширганларинг футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилмадими?

- Балки! Буни инкор қила олмайман. Сўнгги турда қўлдаги чиптани асосий рақибга топшириш ҳар қандай кишининг руҳиятига таъсир қилади. Лекин ҳозир ҳамманинг эътибори ўтиш ўйинига қаратилган ва жамоадаги барча футболчилар ғалаба ҳақида ўйлаяпти. 

- Ўтиш ўйинида “Оқ-тепа”га “Сўғдиёна” рақиблик қилаётгани яхшими ёки ёмон?

- Бизга рақибнинг умуман аҳамияти йўқ. Қайси жамоага қарши ўйнашимиздан қатъий назар майдонда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ҳозир сўнгги турда иккинчи ўринга тушиб қолганимизнинг аламидан ҳам ўтиш ўйинида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. 

- Жамоа мавсум давомида сунъий қопламали майдонда ўйнаб келди. Ўтиш ўйини табиий қопламали майдонда бўлиб ўтади. Бу жамоанинг ўйинига таъсир қилмайдими?

- Албатта сунъий ва табиий майдонларнинг фарқи ва уларнинг плюс-минуслари бўлади. Биз йил давомида нафақат сунъий, балки табиий майдонларда ҳам ўйнадик. Агар ўтиш ўйинини сунъий майдонда ўтказганимизда бу бизнинг фойдамизга хизмат қиларди, лекин табиий майдон зиёнимизга ишлайди, деб ўйламайман. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика