Снейдер: “Моуринью менга 1000 марта қўнғироқ қилган”
05 мар 2022 09:05
Новости
Снейдер: “Моуринью менга 1000 марта қўнғироқ қилган”
Нидерландиялик собиқ футболчи Уэсли Снейдер “Интер” билан боғлиқ хотираларини эсга олди.
“У ерда жамоа, ҳақиқий жамоа бор эди, индивидуал маҳоратнинг ўзи билан узоққа бориб бўлмаслигини ҳамма тушунарди. Моуринью менга минг марта қўнғироқ қилиб, “Интер”га чорларди. У жамоада кўпчилик борлиги, аммо ўнинчи рақам етишмаётгани ҳақида айтарди. “Интер”га ўтганимдан кейин ўзимга бўлган ишончни ҳис этдим.
“Интер” мухлисларига шуни айтмоқчиманки, у ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан, жамоа мухлислари эса дунёда энг яхшиси ҳисобланади”, дейди Снейдер.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумкор ярим ҳимоячи 2009 йил “Реал”дан “нерадзуррилар” сафига ўтган. 2010 йил эса у жамоа билан треблга эришганди.
Комментарии