Снейдер: "Мен Месси ёки Роналдудек бўлишим мумкин эди, аммо шунчаки хоҳламадим"
05 июн 2020 17:18
Новости
Снейдер: "Мен Месси ёки Роналдудек бўлишим мумкин эди, аммо шунчаки хоҳламадим"
Уэсли Снейдер 2019 йилнинг ёзида профессионал футболчилик фаолиятини якунлади.
Уэсли "Интер"да ўйнаган пайтлари дунёнинг энг кучли футболчилари қаторида эътироф этиларди, аммо якунда "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмади. 35 ёшли нидерландиялик футболчи бунга интилмаганини тан олди.
"Мен Лионель Месси ёки Криштиану Роналду каби бўлишим мумкин эди. Шунчаки буни хоҳламаганман. Мен шунчаки ўз ҳаётимдан лаззат олганман.
"Лео ва Криштиану эса бошқа олам, улар энг зўр бўлиш учун кўп нарсаларни қурбон қилишган. Мен бунга яхши муносабатдаман. Шунга қарамай, менинг карьерам ҳам ажойиб бўлган", - дейди Снейдер.
Эслатиб ўтамиз, Уэсли Снейдер фаолияти давомида "Аякс", "Реал", "Интер", "Галатасарой", "Ницца" ва "Ал Гарафа" жамоаларида ўйнади.
Комментарии