Смоллинг Месси билан тўқнашув ҳақида: "Лео бу тасодиф эканлигини билади"
12 апр 2019 13:40
Новости
Смоллинг Месси билан тўқнашув ҳақида: "Лео бу тасодиф эканлигини билади"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг "Барселона"га қарши баҳсда рақиб форварди Лионель Месси билан тўқнашув ҳақида айтиб берди.
"Ўйиндан сўнг суҳбатлашиб, бир-биримизнинг қўлимизни сиқиб қўйдик. Лео бу тасодиф эканлигини билади. Ўша вазиятда Мессига қарши бундай ўйнаганимни тушунмагандим.
Луис Суарес ҳам ўйиндан кейин олдимга келди. Бутун баҳс давомида жиддий кўраш бўлди, кейин эса у қўлимни сиқиб, омад тилади. Бундай жиддий баҳсдан сўнг футболчилар рақибига бўлган ҳурматни кўрсатиши жуда ажойиб, чунки ўйин давомида ўз жамоамиз учун қўлимиздан келган ишни қиламиз" - дейди Смоллинг.
"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди. Жавоб баҳси 16 апрель куни Барселонада бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии