Слот 2 та ўйинга дисквалификация қилинди. Мураббий "Манчестер Сити" билан ўйинда қайтади
14 фев 11:46
Новости
Слот 2 та ўйинга дисквалификация қилинди. Мураббий "Манчестер Сити" билан ўйинда қайтади
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Эвертон"га қарши (2:2) Англия Премьер-лигасининг 15-тур ўйинидан сўнг дисквалификация қилинди.
46 ёшли мутахассис ўйин охирида ҳақоратомуз, беҳаё сўзлар ишлатгани учун жазоланди.
Эндиликда Слот "Вулверхэмптон" ва "Астон Вилла"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади ҳамда "Манчестер Сити"га қарши баҳсдагина захира ўриндиғига қайтади.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" – "Ливерпуль" учрашувида финал ҳуштаги янграганидан сўнг майдонда оммавий муштлашув бошланиб кетди, натижада мезбонлар ярим ҳимоячиси Абдулайе Дукуре, меҳмонлар бош мураббийи Арне Слот ва ярим ҳимоячи Кёртис Жонс қизил карточка олди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии