Sky Sports АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчисини аниқлади
03 апр 2020 17:52
Новости
Sky Sports АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйинчисини аниқлади
Sky Sports ўқувчилари Англия Премьер-лигасининг энг яхши ўйинчисини аниқлашди.
Биринчи ўринни 33% овоз билан "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Садио Мане эгаллади. Иккинчи ўринга эса "Ливерпуль" хавбеки Жордан Хендерсон (31% овоз) муносиб кўрилди. Учинчи ўринни эса "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне (20% овоз) эгаллади.
5% овозни "Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк олган бўлса, ҳужумчи Муҳаммад Салаҳ 2% овозга лойиқ кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, Мане The Guardian нашри талқинига кўра ҳам АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Комментарии