Сков Ольсен Европа грандлари нигоҳида
29 ноя 2022 15:51
Новости
Сков Ольсен Европа грандлари нигоҳида
Дания терма жамоаси футболчиси Андреас Сков Ольсен Европанинг бир қатор клублари томонидан кузатиб борилмоқда.
"Брюгге"нинг 22 ёшли кўп қиррали ҳужумкор ярим ҳимоячиси Англиянинг "Тоттенхэм" ва Италиянинг "Ювентус" клублари радарида экани хабар қилинди.
Сков Ольсен сўнгги пайтларда мамлакат миллий жамоаси учун ажойиб формада бўлди ва сўнгги 10 та ўйинда 8 та голга ҳисса қўшди. Ольсен Даниянинг Тунисга қарши ўйинида (0:0) 65 дақиқа ҳаракатланди.
"Бьянконери" томонидан қизиқиш бўлаётганига қарамай, у ҳозирча Турин клубининг устувор нишонларидан бири сифатида қаралаётгани йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии