Симоненко "Бунёдкор" устидан ФИФА судига арз қилмоқчи
05 дек 2014 10:46
Новости
Симоненко "Бунёдкор" устидан ФИФА судига арз қилмоқчи
"Бунёдкор" клуби собиқ футболчиси Сергей Симоненко Тошекнт клуби устидан ФИФА судига арз қилмоқчи
У бу нияти ҳақида Украинанинг “Sport.ua” нашри журналисти билан суҳбат чоғида маълум қилган.
Сергей Симоненко “Бунёдкор” жамоаси мураббийлар таркибида ўзгариш юз бериб, Миржалол Қосимов ўрнига Сергей Лушан келгач, ички муҳит бузилиб, ўзига нисбатан муносабат ҳам совуқлашгани ҳақида гапириб ўтган. Футболчининг айтишича, Сергей Лушан уни ҳеч бир сабабсиз захирага ўтқазиб қўйган. Шунингдек, украиналик легионерга 5 ойлик маоши ҳам берилмаган. Бу борада жамоа раҳбариятига мурожаат қилишлари эса жавобсиз қолиб кетган. Эндиликда, 1-декабрда жамоа билан шартномаси тугаган футболчи собиқ жамоасини ФИФА судига беришдан ўзга чораси қолмаганини айтмоқда.
Комментарии