Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик"
		
		08 мар 2021 09:33
        Новости	
	 
				 
				Симеоне: "Реал"га қарши баҳснинг катта қисмида ўйинни биз назорат қилдик"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати 26-тур доирасидаги "Реал" (1:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
			"Қироллик клуби" 88-дақиқада Бенземанинг урган голи сабаб мағлубиятдан қутулиб қолди.
"Биз ўйиннинг катта қисмини назорат қилдик, мудофаада ажойиб ўйнадик ва яхши вазиятларга эга бўлдик, аммо уларни голга айлантира олмадик ва шу сабаб товон тўладик. Футболда барчасини ишга солган ҳолда таваккал қилиш керак. Агар сиз буни қилмасангиз, рақибингиз ҳисобни тенглаштиради. 1:0 - бу рақиб гол урганда йўққа чиқадиган минимал устунлик.
Чемпионатдаги етакчилик? Якуний нимадир дейишни хоҳламайман, жамоанинг ўйинида етарлича яхши томонларни кўряпман, аммо мавсум сўнггигача ҳали кўп ўйинлар бор", - дейди Симеоне.
"Атлетико" жадвалда етакчилик қилишда давом этмоқда. Иккинчи ўринда "Барселона", "Реал" эса учинчи ўринда бормоқда.

Похожие новости
17:48
                Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!   0
             championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии