Симеоне Жоау Феликснинг кетишини талаб қилмоқда
25 мар 2024 13:23
Новости
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне энди ҳужумчи Жоау Феликсни ўз жамоаси футболчиси сифатида кўрмайди.
24 ёшли португалиялик жорий мавсум ижара асосида "Барселона"да ҳаракат қилмоқда. Симеоне Феликсдан ёзги мавсумолди йиғини бошланишидан олдин Мадрид клубини тарк этишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган "Атлетико"нинг уй стадиони "Цивитас Метрополитано"га сўнгги ташрифи чоғида Феликс аллақачон мадридликлар жамоасининг баъзи футболчилари билан хайрлашган. Таъкидланишича, Феликс "Атлетико"нинг аксарият футболчилари билан илиқ муносабатда бўлмаган.
Феликс ушбу мавсум барча турнирларда 34 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии