Симеоне: "Атлетико" билан шартномам кўп жиҳатдан мавсумни қандай якунлашимизга боғлиқ"
29 янв 2023 12:53
Новости
Симеоне: "Атлетико" билан шартномам кўп жиҳатдан мавсумни қандай якунлашимизга боғлиқ"
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Мадрид клубидаги келажаги нимага боғлиқ эканини айтди.
"Шартномам кўп жиҳатдан мавсумни қандай якунлашимизга боғлиқ. Ҳар мавсум сўнггида кейинчалик нима бўлишини ҳал қилиш учун йиғиламиз. Бу йил ҳам истисно бўлмайди", — дейди Симеоне.
52 ёшли мутахассис 2011 йилдан бери "Атлетико"ни бошқаради. Мадрид клуби унинг қўл остида икки бор Испания чемпионати, Европа лигаси ва Европа суперкубогини ютган. Жамоа икки бор Чемпионлар лигаси финалига чиққан.
"Атлетико" айни дамда 18 ўйиндан сўнг 31 очко жамғарган ҳолда, Испания чемпионатида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа шунингдек жорий мавсум еврокубоклардаги иштирокини якунлади.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Комментарии